Дзюдо бўйича эркаклар терма жамоаси бугун сенсация соҳибига айланди. Қуръа натижасида жамоавий баҳсларнинг чорак финалида Японияга қарши татамига чиққан термамиз мазкур спорт тури ватани ҳисобланган юрт вакилларини мағлуб этишди.
Жамоавий баҳслар 5та вазн тоифасида ўтказилмоқда (дзюдода 7та вазн тоифаси бор). Японияга қарши чорак финал тўқанувида спортчиларимиз қуйидаги натижаларни қайд этишди.
Япония - Ўзбекистон - 2:3
66 кг. Такажо Томофуми - Ришод Собиров - 000 - 010
73 кг. Хироюки Акимото - Наврўз Жўрақобилов - 100 - 000
81 кг. Кейта Нагашима - Яҳё Имомов - 010 - 000
90 кг. Юя Йошида - Дилшод Чориев - 000 - 010
+90 кг. Юсуке Кумаширо - Абдулло Тангриев - 0002 - 0001
Аммо ярим финал баҳсида терма жамоамиз Қозоғистонга 2-3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ришод Собиров ва Яҳё Имомов ўз рақибларини мағлуб этишган бўлса, Сарвар Шомуродов, Дилшод Чориев ва Абдулла Тангриев мағлубиятга учрашди.
Ярим финал
Ўзбекистон - Қозоғистон - 2:3
66 кг. Ришод Собиров - Азамат Муканов 001 - 000
73 кг. Сарвар Шомуродов - Дастан Икибаев - 001 - 002
81 кг. Яҳё Имомов - Азиз Калкаманули 100 - 000
90 кг. Дилшод Чориев - Тимур Болат 0003 - 0001
+90 кг. Абдулло Тангриев - Максим Раков - 000 - 001
Ўзбекистон терма жамоаси бронза медали учун Эрон - Туркманистон тўқнашув ғолибига қарши татамига чиқади.