Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Осиё Ўйинлари: Ўзбекистон 1/8 финалда бугун Саудия Арабистони билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган Осиё Ўйинлари футбол мусобақасида бугун 1/8 финалдан ўрин олган яна тўрт учрашув ўтказилади.

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финалда «А» гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритган Саудия Арабистони терма жамоасига қарши бугун майдонга тушади. «Goyang» стадионида бўлиб ўтадиган учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари Осиё Ўйинлари футбол мусобақасида бунгача ўзаро бир маротаба учрашган. 1994 йили Хиросимада бўлиб ўтган Осиё Ўйинлари гуруҳ босқичида Ўзбекистон Саудия Арабистони устида 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, мазкур терма жамоалар бугун Осиё Ўйинлари футбол мусобақаси турнирида ўзаро иккинчи бор ўзаро майдонга тушадилар. Мусобақа тақвимига кўра, Ўзбекистон - Саудия Арабистони жуфтлиги ғолиби чорак финалда Ироқ - Тожикистон жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Маълумот ўрнида, 25 сентябрь куни Инчеонда 1/8 доирасидан ўрин олган дастлабки тўрт учрашув ўтказилди. Унга кўра, Япония, Жанубий Корея, Иордания ва Таиланд терма жамоалари чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Инчеон. Осиё Ўйинлари.
1/8 финал. 25 сентябрь

Жанубий Корея - Гонгконг 3:0

Иордания - Қирғизистон - 0:0 (0:0 асосий вақт, қўшимча вақт 2:0).

Таиланд - Хитой 2:0

Фаластин - Япония 0:4

1/8 финал. 26 сентябрь.

Ўзбекистон - Саудия Арабистони (16:00)

Ироқ - Тожикистон

КХДР - Индонезия

Вьетнам - БАА

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 12:26, 26.09.2014.
Ўқилди: 7588 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5260]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [4775]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [3819]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3096]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [2867]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [2710]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2388]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2344]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2141]

АПЛда нархи кескин пасайган футболчи ким эканлигини биласизми? [2013]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик