ФИФА Этика қўмитасидан томонидан ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мезбонларини аниқлаш жараёни борасида тергов ишларини олиб борди ва қўмита раиси ўз ҳисоботини ФИФАга тақдим қилди. Аммо халқаро ташкилот мазкур ҳисоботни кенг оммага ошкор қилмасликка қарор қилди.
2018 йилги ЖЧни ўзида қабул қиладиган Россия федерацияси спорт вазири Виталий Мутко эса ФИФАнинг қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Британия ОАВ баҳорда ФИФА Ижроқўми аъзоси Жек Уорнерни ЖЧ-2022 мезбонига овоз бериш пайтида 2 миллион доллар пора олганликда айблади. ФИФА тергов қўмитаси олиб борган тергов жараёнида 75дан ортиқ гувоҳлар сўроқ қилинди.
"ФИФА тўғри қарор қабул қилди. Агар Этика қўмитаси кодексида маълумотларнинг сир сақланиши ҳақидаги банд бўлса, демак, бунга амал қилиш лозим. Фақат хулоса ва қарор эълон қилинса, шунинг ўзи етарли бўлади, барча материални ошкор қилиш шарт эмас. Масалан, Бразилия футбол федерацияси ФИФА Конгресси аъзоларига чин дилдан соат совға қилди. Бу ҳолат эса матбуотда порахўрлик сифатида баҳоланишига сал қолди. Шунинг учун бундай нарсаларни сир сақлаш керак. ФИФА шундоқ ҳам барча спорт федерациялари орасида энг очиқ ва шаффоф ташкилот. Барча эса унга ҳужум қилади ва уни ифлосликда айблайди", - дейди Мутко.