Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Инчеон-2014. Еттикураш. Ядро улоқтиришда Воронина 1-ўринни олди

Баҳо:
+ | -

Осиё Ўйинларида еттикурашчилар учинчи йўналишда мусобақалашишди. Эътиборли томони, ядро улоқтиришда спортчимиз Екатерина Воронина снарядни барчадан узоққа отишга муваффақ бўлди.

Воронина илк уринишдаёқ 12,91 метр натижа қайд этди. Иккинчи ва учинчи уринишларда у мазкур натижани янгилай олмади. Натижада унга 721 балл тақдим қилинди. Юлия Тарасова эса 12,33 м. натижа билан учинчи ўринни қайд этди ва ўз ҳисобига 683 баллни қўшиб қўйди. Иккинчи ўринни эронлик Сепидеҳ Таваколи Ник эгаллади. У 12.62 м. натижа билан 702 баллни қўлга киритди. Умумий ҳисобда 1-ўринда бораётган хитойлик Чинг Линг Ванг яжро улоқтиришда 4-ўринни эгаллади (11.85 м, 651 балл).

Ядро улоқтиришдан кейин спортчиларимиз бир ўриндан кўтарилишди. Энди Воронина 3, Тарасова 4-ўринда боришмоқда. Хитой ва Эрон вакиллари ҳамон 1 ва 2-ўринларни эгаллаб туришибди.

Бугун 16:30да еттикурашчилар 200 метрга югуриш машқни бажаришади.

Учта баҳсдан кейин умумий натижалар
1. Чинг Линг Ванг (Хитой) — 2616 балл
2. Сепидеҳ Таваколи Ник (Эрон) — 2577 балл
3. Екатерина Воронина (Ўзбекистон) — 2554 балл
4. Юлия Тарасова (Ўзбекистон) — 2471 балл
5. Вассана Винато (Таиланд) — 2452 балл
6. Сусмита Сингҳа Рой (Ҳиндистон) — 2359 балл
7. Свапна Барман (Ҳиндистон) — 2323 балл
8. Котчакорн Хамруеангсри (Таиланд) — 2309 балл
9. Йеон Чжин Чжеонг (Жанубий Корея) — 2291 балл
10. Чиа Линг Чу (Хитой Тайпейи) — 2303 балл
11. Ю Тинг Хуанг (Хитой Тайпейи) — 2245 балл
12. Кристина Пронженко — 1754 балл

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:32, 28.09.2014.
Ўқилди: 4918 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.