"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни Англия чемпионатининг "Вест Ҳэм"га қарши учрашувида (2:1) рақибига ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилган эди.
Бу унинг фаолиятидаги 6-марта майдондан четлатилиши эди. Руни охирги марта 2011 йили терма жамоанинг Черногорияга қарши учрашувида четлатилган эди. Кейинроқ у 3 ўйинга дисквалификация қилинган.
"Менимча, бу четлатиш тўғри қарор бўлди. Даунинг қарши ҳужумга отланган эди, мен унга унга қоидабузарлик қилдим", - дея Рунининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.