Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Инчеон-2014. Шоҳсупанинг ёнгинасида

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган енгил атлетика мусобақалари бошланди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан 27 спортчи 23 шода медаллар учун баҳсда юртимиз шарафини ҳимоя қилиши кўзда тутилган.

Мусобақаларнинг дастлабки куни бир қатор юртдошларимиз диққат марказида бўлишди. Спринтер Аббос Тошматов 100 метр масофага югуришда маррага 10.83 сония натижа билан етиб, ўз гуруҳида бешинчи ўринни эгаллади.

Босқон улоқтиришда Суҳроб Ходжаев снарядни 71 метр 43 сантиметрга йўллади ва мавсумда энг яхши натижасини ўрнатди. Аммо, фақат бешинчи ўрин билан кифояланишга мажбур бўлди.

10 000 метрга югуришда Ситора Ҳамидова шахсий рекордини янгилади - 32 дақиқа 12,54 сония. Афсуски, Ситора шоҳсупанинг ёнгинасида қолиб, 4-ўринни эгаллади.

Ядро улоқтириш бўйича мусобақаларда терма жамоамизнинг икки вакиласи баҳс олиб борди. Ёпиқ иншоотларда Осиё чемпионати қаҳрамони Сафия Бурханова снарядни 16 метр 95 сантиметрга йўллаб, мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди. Умумий таснифда Сафия бешинчи ўринни эгаллади. Елена Смолянова эса ядрони 15 метр 45 сантиметрга йўллаб, еттинчи ўрин соҳибаси бўлди.

3000 метрга ғовлар оша югуришда Ирина Мороз маррага 10 дақиқа 32,89 сония натижа билан келди ва совриндорлар сафидан жой ололмади.

Омонбой Тўхтамирзаев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:39, 29.09.2014.
Ўқилди: 3734 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.