Кириш Регистрация

Инчеон-2014. Юнон-рум кураши. Элмурод Тасмуродов ярим финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Бугун 4та вазнда юнон-рум курашчиларимиз баҳсларга киришишди. Икки нафар спортчимиз илк босқичдаёқ ютқазиб қўйишди.

130 кг.гача бўлган вазнда Аброрбек Мамасолиев қозоғистонлик Нурмахан Тиналиевга мағлуб бўлди. Тиналиев 4 дақиқада ҳисоблар орасидаги фарқни 8тага етказди ва муддатидан аввал ғалаба қозонди. Қозоқ курашчиси финалга чиқса, Мамасолиев бронза медаль учун курашиш имкониятига эга бўлади.

75 кг.да Нурбек Ҳошимбеков қуръага кўра илк босқичдаёқ эронлик курашчига тўғри келиб қолди. Пайам Буйерий 9-5 ҳисобида ғалаба қозонди. Нурбек бронза медаль учун беллашиш имкониятига эга бўлиши учун эронлик атлет финалга чиқиши лозим.

66 кг. вазн тоифасида Элмурод Тасмурадов ярия финалга чиқишга муваффақ бўлди. У нимчорак финалда Исмоил Салоҳ (Яман)ни 31 сонияда мағлуб этди. Чорак финалда эса у қозоғистонлик Асқат Жанбировни 3-0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

85 кг.да қатнашаётган Рустам Ассакалов саралаш боқичида лаослик Хонекеони мағлуб этди (4-0). Чорак финалда юртдошимиз қозоғистонлик Нурсултан Турсунов билан гиламга чиқади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:31, 01.10.2014.
Ўқилди: 3940 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3867]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3493]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3450]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3299]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2932]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2126]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2094]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1952]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1941]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1740]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик