"Краснодар" кеча Европа лигаси доирасида Англиянинг "Эвертон" клубини ўз майдонида қабул қилди ва дуранг ўйнади. Ливерпулликлар ҳимоячиси Гарет Бэрри ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин оғир бўлди. "Краснодар"нинг ўйинларини ўрганиб чиққанимизда, рақиб ҳужумда ажойиб ҳаракат қилишига гувоҳб бўлгандик. Биринчи бўлимда уларнинг босимига дош бериш ҳақиқатан ҳам қийин бўлди. Иккинчи бўлимда мезбонлар чарчаб қолишди ва ташаббусни бой беришди. Шу боис нафақат ҳисобни тенглаштиришимиз, балки ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эдик.
Россияликлар сафида икки футболчини ажратиб кўрсатишим мумкин. Булар 9 (Ари) ва 10-рақамдаги (Аҳмедов) футболчилар. 10-рақамдаги футболчи ҳам тўпни олиб қўйишда, ҳам ҳужум ташкил қилишда ажойиб ўйнайди. "Краснодар" бугун чиройли гол урди ва ҳимоямизга кўплаб муаммолар яратди. Жавоб ўйинида бу икки футболчига нисбатан эътиборлироқ ўйнаймиз.
Иккинчи голни ўтказиб юбормаслик муҳим аҳамиятга эга эди. Акс ҳолда ютқазардик. Вандерсоннинг зарбаси дарвозамиз тўсинига теггани ўйинда ҳал қилувчи вазият бўлди", - дейди Бэрри.