Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбек футболи қачон ривожланади?

Баҳо:
+ | -

Охирги пайтларда футболимизда келишилган ўйинлар ҳақидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. Бўлса бордир, бундай иллатлар борлигини ҳеч ким инкор ҳам қила олмайди. Лекин мен ҳам бу ҳақида гапирмоқчи эмасман. Футболимизнинг қуйироқ поғонасида, яъни 2-лигада содир бўлаётган иллатлар ва болалар футболи ҳақида тўхталмоқчиман. Қолаверса, “Футболимиз қачон ривожланади?” деган саволга, мухлис сифатидаги қарашларим билан жавоб беришга ҳаракат қилиб кўраман.

Тасаввур қилинг: Eрга кўчат экдингиз, унга қанча эътибор бериб тўғри парвариш қилсангиз, вақти келиб шунча яхши ҳосил беради. Агар қаддини бироз эгиб қўйсангиз, у ниҳол дарахтга айланганидан кейин ҳам асорати қолади. Вақтидан илгарироқ экилса, совуқ уриб кетиши, кечикилса унмаслиги ҳам мумкин. Бу боғбоннинг иши, бу ишни унга қўйиб бериш керак.

Нега мактабда математикадан она-тили ўқитувчиси дарс бермайди. Ёки физика фани ўқитувчиси тарихдан дарс берса бўлади-ку. Сабаби яхши биламиз. Ҳамма ўзи ўқиган соҳаси бўйича таълим беради. Агарда мактабга илк қадам қўйган болаларга алифбени жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳам ўргатаверса нима бўлишини ўйлаб кўринг.

Халқимизда “чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин” деган мақол бор. Яъни ҳамма ўз қўлидан келган, ақли, билими, салоҳияти етган ишни қилгани маъқул. Лекин бу мақолнинг бизнинг футболимиз учун заррача аҳамияти йўқ. 2-лигада узтозлик қилаётган мураббийларга назар солиб кўринг. Ярмидан кўпи футболда омади чопмаган, жарохат олиб фаолиятини эрта якунлаган ёки қайсидир спортга яқин соҳада ишлаганларни ташкил қилади. Таниш-билиш қилиб, адашиб келиб қолганлар ҳам бор. Футбол академияларида (ёки тўгаракларида) ёш болаларга устозлик қилаётган кўпчилик мураббийларнинг ҳам футбол соҳасида етарлича билими борлигига, болалар билан ишлай оладиган даражада руҳшунос, тарбияли эканлигига мен шубҳа қиламан.

Давоми "Мухлис минбари" блогида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:00, 07.10.2014.
Ўқилди: 9189 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.