Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайн билан ўртоқлик ўчрашувини ўтказди ва ўйинда ҳисоб очилмади. Ҳисоб ўйинга мос бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси 1-2 вазиятда олис масофадан зарба йўллаганини инобатга олмаганда, бошқа хавфли вазият ярата олмади. Худди шунга ўхшаш гапни Баҳрайн терма жамоаси ҳақида ҳам айтиш мумкин.
Миржалол Қосимов шогирдлари Янги Зеландияга қарши ўйиннинг ярмини ҳам кўрсата олишмади. Жамоамиз иштирокида тезкор ҳужум ва комбинациялар кузатилмади. Асосан ўша қанотлар ва футболчиларимиз индивидуал маҳоратлари эвазига бурчак тўплари ва бошқа стандарт вазиятлар юзага келтирилди. Аммо улардан фойдаланиш самараси нолга тенг бўлди.
Тўпни назорат қилишдаги устунлик Ўзбекистон томонида бўлди. Сўнгги пайтда бу ҳолат барча терма жамоаларимизда кузатилмоқда. Аммо бу жиҳат ҳар доим ҳам наф келтираётгани йўқ.
Миржалол Қосимов шогирдлари 4 кун аввал Қатар билан ўйинда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишганди. Бу сафар ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олмадик. Бу натижалар ФИФА рейтингидаги ўрнимиз пасайтиради, албатта. 14 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида янада кучлироқ бўлган БАА билан баҳс олиб борамиз. Маҳди Али шогирдлари бугун ўз майдонларида Австралия билан дуранг ўйнашди (0:0).
Халқаро ўртоқлик ўйини
ЎЗБЕКИСТОН - БАҲРАЙН - 0:0
Огоҳлантиришлар: Фаррух Сайфиев (85) — Муҳаммад (30)
Ўзбекистон: Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Фаррух Сайфиев, Санжар Турсунов, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов (Навруз Алимов 78), Темур Кападзе (Фозил Мусаев 75), Сервер Жепаров (Сардор Рашидов 63), Игорь Сергеев (Воҳид Шодиев 63).
Баҳрайн: Фавзи Муборак Айш, Муҳаммад Дижиж Муҳаммад, Сайид Диа Саид, Сами Муҳаммад ал-Ҳусайний, Исмоил Латиф Исмоил, Маҳмуд Абдулраҳмон, Ваҳоб Али, Ашраф Воҳид, Ҳуссайн Баба, Файсал Ғассан, Али Саид Карим