Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Шуҳрат Пўлатов: «Тезлик борасида оқсаяпмиз»

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича ўзбекистонлик ФИФА рефериси Шуҳрат Пўлатов 2-3 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳри мезбонлик қилган World Futsal Supercup-2014, яъни футзал бўйича клублар ўртасидаги жаҳон суперкубоги ўйинларини бошқариб қайтди. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, мазкур мусобақада тўртта қитъанинг энг кучли жамоалари - «Чонбури Блувэйв» (Осиё чемпиони), «Интелли Орландиа» (Жанубий Америка чемпиони), «Қайрат» (Европа чемпиони) ҳамда «Динамо» (қитъалараро кубок соҳиби) клублари ўртасидаги энг нуфузли мусобақа бош соврини учун баҳс олиб боришди. Биз Шуҳрат Пўлатов Қозоғистон сафаридан қайтиб келгач, мамлакатимиздаги ягона ФИФА футзал реферисидан интервью олдик.

- Шуҳрат ака, клублар ўртасидаги жаҳон суперкубогига қачон таклиф олгандингиз?

- Суперкубок баҳсларига мусобақа ўтказилишидан роппа-роса икки ҳафта олдин таклиф тушганди. Очиғи, бундан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Нуфузи жиҳатидан жаҳон чемпионатидан ке-йин турадиган клублар ўртасидаги мусобақага бориш ҳар бир ҳакамнинг орзуси ҳисобланади.

- Ташкилотчилик қандай бўлди?

- Нуфузли мусобақа бўлгани учун мезбонлар уни юқори савияда ўтказишга астойдил тайёргарлик кўрганликлари шундоққина кўзга ташланди. Барча иштирокчилар - ҳакамлар, футзалчилар, мусобақани ёритиш учун келган ОАВ ходимларига барча шароитлар муҳайё қилинди.

- Иштирокчи жамоаларнинг савияси ҳақида нима дея оласиз?

- Ўз қитъаларининг энг кучли клублари ўйнашганидан кейин жамоаларнинг савияси ҳам шунга монанд бўлиши аниқ. «Қайрат» Европа чемпиони, Таиланднинг «Чонбури»си Осиё чемпиони, «Интелли» Жанубий Америка чемпиони, «Динамо» эса ушбу мусобақанинг амалдаги чемпиони эди.

- Қитъалар ўртасидаги фарқни сездингизми? Клубларда ўйин услуби ёки тактика бўйича фарқ борми?

- Албатта, озгина фарқли жиҳатлари сезилди. «Динамо» ва «Қайрат» жамоалари бразилиялик легионер футзалчилардан ташкил топган. Жанубий Америка чемпиони ҳам айнан Бразилия клуби эди. Улар футзал бўйича жаҳон чемпиони. Бразилия терма жамоасининг 70-80 фоиз ўйинчилари шу турнирда иштирок этишди. Шундан келиб чиққан ҳолда, мусобақанинг қанчалик нуфузли ва жуда ҳам кескин курашлар остида ўтганлигини билиш мумкин. Айниқса, финал учрашуви юқори суръатда бўлиб ўтди. Тўғрисини айтсам, энг оғир, энг тез, ва энг зўр ўйинни ҳам айнан шу финалда ўтказдим. Чунки «Қайрат» ва «Динамо» нафақат Европанинг, балки дунёнинг ҳам энг кучли футзал клублари ҳисобланади. Финал ўз номига яраша бўлиб ўтди. Иккала жамоа ҳам бугунги кунда кучли эканлигини исботлашга уринди. Якунда омад «Қайрат» клубига кулиб боқди. Мезбонлар финалда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

- Сиздан ташқари, яна қайси давлатлардан ҳакамлар таклиф этилишганди?

- Қирғизистондан Нурдин Букуев, Чехиядан Карл Хейник, қозоғистонлик Талгат ҳамда мен жаҳон суперкубоги ўйинларида ҳакамлик қилдик. Мусобақа бошланишидан аввал реферилар учун семинар ўтказилди.

- Мана шу жаҳон суперкубогида қатнашган жамоаларни бизнинг клублар билан таққослаганда, қайси жиҳатларда ортда қоляпмиз?

- Биринчи навбатда тезлик борасида. Алматида бўлиб ўтган ўйинларнинг барчаси тезликка қурилган. Ўйлаб ўтиришга вақт йўқ. Тўп узатилишида сониялар рол ўйнайди.

- Сизнингча, тезликни ошириш учун машғулотда нималарга эътибор бериш керак? Футзални ичида юрган мутахассис сифатида бу борада нима дея оласиз?

- Менимча, ёшларга кўпроқ эътибор бериш керак. Машғулотларда кўпрок шу тезликка асосланган машқларни йўлга қўйиш керак. Айни пайтда Тошкентнинг «Ардус» ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йўналишда кетмоқда. Жамоага футзалчиларни таклиф этишда ҳам ўша ўйинчининг тезлигига биринчи навбатда аҳамият бериляпти. Жуда ҳам ёш ва тезкор ўйинчиларни жалб этишмокда. Бошқа клубларда ҳам шу нарсани оммалаштириш керак.

- Бизда ёш футзал ҳакамларини тайёрлашга қанчалик эътибор қаратилмоқда?

- Муаммолар борлиги рост. Футзалда нафақат реферилар, балки бошқа мутахассислар ҳам кўп эмас. Бошқа томондан биз ҳам қисқа фурсат ичида ФИФА ҳаками бўлиб қолмаганмиз. Бунга бир неча йиллар керак бўлган. ФИФА арбитри бўлиш учун инглиз тилини билиш, ўз мамлакатининг олий лигасида камида икки йил ҳакамлик қилган, ёши 25 дан катта бўлиши каби бир қанча талаблар бор. Бизда Сергей Петров, Искандар Зоитов, Умид Пўлатов каби истеъдодли реферилар бор. Аслида ФИФА ҳар йили камида 3-4 нафар номзод беришимизни сўрайди, лекин унинг талабларига тўғри келадиган ҳакамларимиз кўп эмас. ФИФАда арбитрликни бошлаш учун 25-35 ёш оралиғида бўлиш лозим, 45 ёшда эса тугатишади. Ўзбекистон чемпионатида эса 48 ёшгача ҳакамлик қилиш мумкин.

- Эндиги режалар қандай?

- Ўзимизнинг ички миллий чемпионатимиз ўтказилиши керак. Ўзбекистон чемпионатига 20 октябрь кунидан старт берилади. Пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 20-27 октябрь кунлари биринчи босқич ўйин-лари бўлиб ўтади. Маълумки, ўтган ҳафта анъанавий Ассоциация кубогини ўтказдик. Унинг финалида «Ардус» клуби ҳамшаҳри «Пахтакор» жамоасидан йирик 4:0 ҳисобида устун келди. Бу йил чемпионатда янги клублар бор. Масалан, «Олмалиқ» жамоаси ташкил этилди. Таркибига кучли футзалчилар таклиф этиляпти. Тажрибали Александр Петров бош мураббий. Ўйлайманки, бу йилги чемпионатимиз янада қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 16:34, 11.10.2014.
Ўқилди: 4319 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.