Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблар бир қатор ўртоқлик ўйинларини ўтказишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблари - Хитой ва Саудия Арабистони терма жамоалари октябрь ойида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди.

Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой терма жамоаси 10 ва 14 октябрь кунлари иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Дастлаб, 10 октябрь куни Хитой терма жамоаси Пекин шаҳрида Таиланд терма жамоасини қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 14 октябрь куни эса, Хитой ўз майдонида Парагвай терма жамоасини қабул қилди ва қизиқарли кечган учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Саудия Арабистони терма жамоаси ҳам 10 ва 14 октябрь кунлари ўз майдонида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди. Дастлаб, Хуан Рамон Лопес бош мураббийлигидаги Саудия Арабистони термаси 10 октябрь куни Ар Риёдда Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Кеча эса, саудияликлар ўз майдонида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишди ва ушбу учрашув ҳам 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб, КХДР терма жамоаси эса, аввалроқ хабар берганимиздек ноябрь ойида халқаро турнирда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам октябрь ойида 3та ўртоқлик учрашувини ўтказди. 6 октябрь куни Дохада Қатарга қарши майдонга тушган миллий терма жамоа, 10 октябрь куни Дубайда Баҳрайнга қарши учрашувда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. 14 октябрь куни эса Абу Дабида БАА 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди.

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 10:01, 15.10.2014.
Ўқилди: 4235 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.