"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Мадриднинг "Реал" клубига қарши кечадиган ўйинга тайёр эканини билдирди.
«Уругвай терма жамоаси сафида сўнгги икки ўйинда майдонга тушганимдан сўнг жуда эркин ва яхши ҳис қилмоқдаман. Шундай экан, Реал билан ўйинга 100 фоиз тайёрман деб айта оламан", дейди Суарес.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Барселона" клублари ўртасидаги навбатдаги классико 25 октябрь куни Мадридда ўтказилади.