Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

U-19 ёшлар ўртасида ОЧ: Ўзбекистон бугун чорак финалда Таиландга қарши ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Мьянмада давом этаётган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида бугун чорак финал баҳслари бўлиб ўтади. Таъкидлаш лозим, чорак финалда ғалаба қозониб, ярим финалга йўл оладиган тўрт терма жамоа келаси йили Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги (U-20) жаҳон чемпионати баҳсларига йўлланмани қўлга киритади.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун ярим финал йўлланмаси учун Таиланд ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Янгон шаҳридаги стадионда Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.

Чорак финалнинг бошқа жуфтликлари эса қуйидагича кўриниш олган: БАА - Мьянма, Япония - КХДР ва Қатар - Хитой.

Осиё Чемпионати ярим финал баҳслари 20 октябрь куни ўтказилса, чемпион номи 23 октябрь куни бўлиб ўтадиган финал учрашувида аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча чорак финал ўйини олдидан терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Таиландга қарши ўйинда фақат кучли жамоагина ғалаба қозониб, жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишини таъкидлаган бўлса, Таиланд ёшлари бош мураббийи Сасом Побпрасет учрашувда Ўзбекистонни фаворит деб атади.

Чорак Финал жуфтликлари.
17 октябрь.

1. Таиланд - Ўзбекистон (Тошкент вақти билан 17:30)
2. БАА - Мьянма
3. Япония - КХДР
4. Қатар - Хитой

Ярим финал. 20 октябрь.
1-жуфтлик ғолиби - 3-жуфтлик ғолиби
2-жуфтлик ғолиби - 4-жуфтлик ғолиби

23 октябрь. ФИНАЛ

 

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 12:06, 17.10.2014.
Ўқилди: 5958 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.