Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Виталий Денисов: «Мураббийга мослашиш учун ҳали кўп ишлашимиз лозим»

Баҳо:
+ | -

Москванинг "Локомотив" клуби Россия премьер-лигасининг 10-турида "Терек"ни мағлубиятга учратди (2:1). Ўйиндан кейин Виталий Денисов ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Терек" — ноқулай рақиб. "Ур-теп" ўйин қилмайди, узатмалар орқали ҳужумга яхши ўтади. Сўнгги пайтларда клуб янада кучайди. Айниқса, ижодкор футболчи Ивановни эътироф этиш лозим. У жамоанинг юраги, барча ҳужумлар у орқали ташкил қилинади.

— "Терек" дарвозасига белгиланган пенальти ҳаққоний бўлдими?
— Мен вазиятдан узоқда эдим. Назаримда, барчаси ҳаққоний бўлди. Самедов тўпни олиб ўтди ва ҳимоячи уни йиқитди.

— Божович келганидан кейин кўп нарса ўзгардими?
— Ҳамма нарса ўзгарди. Одатда шундай бўлиши керак. Машғулот жараёни бошқача, муҳит жойига тушди. Эски муаммоларни унутган ҳолда, барчасини бошидан бошлаш истаги юзага келади. Лекин вақт секин ўтмоқда. Ўйин томонлама ҳали кўп ишлашимиз керак. Биз муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритдик, аммо ҳали янги мураббийга мослашишимиз лозим: унинг тактикаси, ишланмалари, қоидалари ва ментилитетига.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 13:12, 19.10.2014.
Ўқилди: 3796 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.