Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ҳамюртларимиз ПараОсиё ўйинларини муваффақиятли бошладилар

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бошланган ПараОсиё ўйинларида мамлакатимиз спортчилари дастлабки кунги баҳсларда жами 5 та медалга (4 та олтин, 1 та бронза) сазовор бўлдилар.

Сузиш ҳамда енгил атлетика мусобақаларида иштирок этган ҳамюртларимиздан Дмитрий Хорлин 50 ҳамда 400 метр масофага ўтказилган мусобақаларда маррага биринчи бўлиб етиб келди ва ПараОсиё ўйинларининг бир йўла иккита олтин медалини делегациямиз ҳисобига ёзиб қўйди.

Таъкидлаш жоизки, Дмитрий Хорлин 50 метр масофани 00:25,66 сонияда, 400 метр масофани эса 04:14,02 сонияда сузиб ўтиб, ҳар икки масофада ҳам Осиё рекордларини янгилади.

Сузиш бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда, шунингдек, Кирилл Паньков 50 метр масофага эркин сузишда 00:24,08 сония натижа кўрсатиб, ПараОсиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритиш билан бирга, Осиё рекордини ҳам янгилади.

Эътиборлиси, ҳамюртимиз Кирилл Паньков турли масофаларга сузишда бир неча бор Осиё рекордларини янгилаб келмоқда. Ёдингизда бўлса, Кирилл 2012 йили Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам икки маротаба Осиё рекордларини янгилаган эди. Шундан сўнг ҳам тажрибали спортчимиз ўтган икки йил давомида қатор нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, бир неча бора қитъа рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Шу боис ҳам спорт жамоатчилиги орасида Кирилл Паньковни Осиё рекордларини янгилаш бўйича мутахассис деб, бежиз айтишмайди.

Бевосита яна ПараОсиё ўйинларига тўхталадиган бўлсак, биринчи кун бўлиб ўтган мусобақаларда енгил атлетикачимиз Фахриддин Ҳамроев 800 метр масофага югуриш мусобақасида марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди ва навбатдаги олтин медални делегациямиз ҳисобига келтирди.

Қувонарлиси, Фахриддин ҳам ушбу мусобақада 01:57,19 сония натижа билан Осиё рекордини янгилади. Ушбу масофага югуриш бўйича ҳал қилувчи финал босқичи мусобақаларида иштирок этган яна бир юртдошимиз Дамир Пашаев бронза медали совриндори бўлди.

Шу тариқа, биринчи кунги мусобақалар якунларига кўра ҳамюртларимиз 4 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 5-ўринда боришяпти.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:00, 20.10.2014.
Ўқилди: 2923 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.