Кириш Регистрация

ПараОсиё ўйинлари. Ҳамюртларимиз зафарли одимлашда давом этишяпти

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган ПараОсиё ўйинларидан ҳушхабарлар келишда давом этмоқда.

Унда маълум қилинишича дзюдо кураши бўйича бошланган мусобақаларда бир йўла уч нафар спортчимиз ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилишган.

Жумладан, вазни 52 кг.гача бўлган хотин-қизлар ўртасидаги мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Севинч Саллаева барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, ПараОсиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлган.  

Эркаклар ўртасида ўтказилаётган мусобақаларда эса Шерзод Намозов (-60 кг) ҳамда Нурбек Бердиёров (-66 кг) ўз вазнларида Осиёнинг энг кучли полвонлари эканликларини амалда исботлашди.  

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 11 тага етди. Мардонавор спортчиларимиз айни пайтга келиб 9 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида 41 давлат орасида 4-ўринда боришяпти.

Ҳамюртларимизга бўлажак мусобақаларда ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:17, 20.10.2014.
Ўқилди: 3899 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3867]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3493]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3450]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3299]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2932]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2126]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2094]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1952]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1941]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1740]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик