"Интер" хўжайини Эрик Тохир жамоа бош мураббийи Вальтер Маццаррига ультиматум қўйганини инкор қилди.
Аввалроқ, "Чезена"га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг (1:0) Тохир мураббийга яна бир имконият бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Менинг сўзларимни нотўғри тушунишибди. Мен жамоага, мураббийга ва келажагимизга ишонаман. Жамоа натижалар жуда муҳим, аммо мен Маццаррига ҳеч қандай ультимату қўймадим. Мен "Чезена" устидан қозонган ғалабамиздан жуда хурсанд бўлдим, биз характер кўрсатдик", - дейди Тохир.
Шунингдек, Тохирнинг "МЮ" собиқ бош мураббийи Дэвид Мойес билан музокара олиб боргани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" А сериянинг 8 туридан сўнг 8-ўринда бормоқда.