Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон

ОФК коэффициентлар жадвали: ОЧЛда «2+2»та ўрин олдик

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси мавсумига якунига етиб қолди. Финалнинг дастлабки ўйини бўлиб ўтди. 1 ноябрь куни жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, Сиднейда бўлиб ўтган илк баҳсда “Вестерн Сидней Вондерерс” минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Жавоб ўйини “Ал-Ҳилол” майдонида бўлиб ўтади. ОФК коэффициентлар жадвалига (ОФККЖ) якуний хулоса ясасак ҳам бўлади.

ФИФАнинг октябрь ойидаги рейтинги
ФИФАнинг октябрь ойида эълон қилган рейтингида терма жамоамиз очколарни йўқотиб, 7та ўрин пастлади. ОФККЖда асосий рақобатчиларимиз БАА ҳам жиддий очко йўқотди, Қатар эса ўз очколарини кўпайтирди. Шунга қарамай, биз Ғарб минтақасида 3-ўринни банд этиб турибмих. Демак, келаси йили ОЧЛда аниқ “2+2” — гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри 2та ўрин ва саралаш босқичи учун 2та ўрин оламиз. ФИФА рейтингидаги ўзгаришлар туфайли БАА ва Қатар ўртасидаги фарқ анча қисқарди. Бироқ Қатар БААдан ўтиб кета олмади. Амирликлар “2+2”, Қатар эса “1+2”та ўринга эга бўлади.

Саралашдаги клубларимиз
ОЧЛни саралаш босқичидан бошлайдиган клубларимиз ўз иштирокларини қай тартибда ўтказишади, деган саволга аниқлик киритишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Ҳар бир минтақада гуруҳ босқичига чиқиш учун 4тадан (жами 4та) ўрин ажратилган. Бунинг учун ҳар бир минтақада 15та (жами 30та) саралашда иштирок этишади. Демак, саралаш босқичи 2та босқичдан иборат бўлади. Ҳар бир босқич битта ўйиндан иборат бўлади. Рейтингда юқори ўринни эгаллаган мамлакатлар клублари саралашни ўз майдонларида ўтказишини инобатга олсак, Саудия Арабистони (1та), Эрон (1та) ва Ўзбекистон (2та) клублари саралашнинг ҳар иккала ўйинларини ўз майдонларида ўтказишлари керак.

Ироқ клуби гуруҳ босқичида
Ироқ клуби ОФК кубогининг финалигача етиб келиб, унда Кувайтнинг “Ал-Қодисия”сига пенальтилар сериясига ютқазиши натижасида Ироқ Ғарбда 6-ўринга кўтарилиб олди. Натижада бу мамлакатнинг бир клуби ОЧЛнинг гуруҳ босқичида, яна бир клуби саралаш босқичида иштирок этадиган бўлди. Кувайт ва Иордания клублари эса саралаш босқичига биттадан ўринга эга бўлишди, холос.

Шарқ: Хитой ва Австралия тенглашди
Шарқ минтақасида Хитой ФИФА рейтингида кўтарилиши ва Австралия клуби ОЧЛ финалигача етиб келиши оқибати бу жамоаларнинг очколари деярли тенглашиб олишди. Бу мамлакатларни 0,034 балл ажрати турибди. Австралия жамоаси ОЧЛнинг жавоб баҳсида дуранг ўйнаса ҳам, Хитойдан юқори ўтиб олади. Бироқ, Австралия чемпионатидаги клублар сони 10тани ташкил этгани боис, бу мамлакатга “2+1”тадан ортиқ ўрин берилмайди (ОЧЛда иштирок этадиган клублар сони миллий чемпионатдаги клубларнинг учдан биридан ортиқ бўлмаслиги керак).

ОФК КОЭФФИЦИЕНТЛАР ЖАДВАЛИ (2014 йил 29 октябрь ҳолатига)
ҒАРБ МИНТАҚАСИ

Мамлакат

КЛУБЛАР РЕЙТИНГИ

ТЕРМА ЖАМОАЛАР
РЕЙТИНГИ

ЖАМИ
БАЛЛ

КВОТАЛАР

2011-2013

2014

Жами

Рейтинг
балли

ФИФА
рейтинги

МТЖ
учун
балл

ОЧЛ

ОФК
кубоги

1

С.Арабистони (4)*

59,417

19

78,417

70

341

18,268

88,268

3

1

 

 

2

Эрон (4)

47,583

9,5

57,083

50,956

560

30,000

80,956

3

1

 

 

3

Ўзбекистон (1)

29

11

40

35,707

498

26,679

62,385

2

2

 

 

4

БАА (3)

21,75

18,333

40,083

35,781

413

22,125

57,906

2

2

 

 

5

Қатар (4)

32,083

8,75

40,833

36,450

369

19,768

56,218

1

2

 

 

6

Ироқ (2)

21,611

7,667

29,278

26,135

393

21,054

47,189

1

1

-

 

7

Кувайт (2)

25,111

10

35,111

31,342

261

13,982

45,325

-

1

1

 

8

Иордания (2)

19,833

3,833

23,666

21,126

434

23,250

44,376

-

1

1

 

9

Уммон (2)

8,666

2,167

10,833

9,670

391

20,946

30,617

-

1

-

1

10

Сурия (2)

15,612

5,833

10,166

9,075

308

16,500

25,575

-

1

-

1

11

Ливан (2)

8,5

5,333

13,833

12,348

246

13,179

25,527

-

1

-

1

12

Баҳрайн (2)

4,333

0,833

16,445

14,680

154

8,25

22,930

-

1

-

1

Изоҳ: * - 2014 йилги мавсумда ОЧЛ (ёки ОФК кубоги)да иштирок этаётган клублари сони

ШАРҚ МИНТАҚАСИ


Мамлакат

КЛУБЛАР РЕЙТИНГИ

ТЕРМА ЖАМОАЛАР
РЕЙТИНГИ

ЖАМИ
БАЛЛ

КВОТАЛАР

2011-2013

2014

Жами

Рейтинг
балли

ФИФА
рейтинги

МТЖ
учун
балл

ОЧЛ

ОФК
кубоги

1.

Ж.Корея (4)

59,25

17,5

76,75

68,512

496

26,571

95,083

3

1

 

 

2.

Япония (4)

39,5

13,5

53

47,311

559

29,946

77,256

3

1

 

 

3.

Хитой (4)

33,333

9,25

42,583

38,012

369

19,768

57,780

2

2

 

 

4.

Австралия  (3)

17,167

17

43,167

38,534

359

19,232

57,766

2

1**

 

 

5.

Таиланд (1)

25

6

31

27,673

102

5,464

33,137

1

2

 

 

6.

Вьетнам  (2)

9,999

8,667

18,666

16,662

208

11,143

27,805

1

1

 

 

7.

Индонезия (2)

13,833

6,5

20,333

18,151

129

6,911

25,061

-

1

1

 

8.

Малайзия (2)

10,5

6

16

14,283

109

5,839

20,122

-

1

1

 

9.

Мьянма

4.250

3,833

8,083

7,215

207

11,089

18,305

-

1

-

1

10.

Гонконг (2)

10

1,833

12,333

11,009

134

7,179

18,188

-

1

-

1

11.

Ҳиндистон (2)

8,501

3,167

11,668

10,416

119

6,375

16,791

-

1

-

1

12.

Мальдив (2)

6,167

0,667

6,834

6,100

183

9,804

15,904

-

1

-

1

Изоҳ: ** - Австралия чемпионатида 10та клуб иштирок этиши боис, бу мамлакатдан ОЧЛда 3тадан ортиқ жамоа қатнашиши мумкин эмас.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:00, 29.10.2014.
Ўқилди: 12042 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.