"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ФИФА президенти Йозеф Блаттерни танқид қилиб, "Олтин тўп"га қайси футболчи муносиб экани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Блаттер ушбу йилда "Олтин тўп"ни германиялик дарвозабон Мануэль Нойер қўлга киритиши кераклиги ҳақида айтиб ўтганди.
"Зепп Блаттернинг сўзлари мени ҳамиша ҳайрон қолдиради. Нима ҳам қилардик, унинг оғзини қандай қилиб ёпиш мумкин? "Олтин тўп" мавзуси ҳамиша баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган мавзу. Ўтган йил Криштиану Роналдунинг рақобатчилари бор эди: Лионель Месси ва Франк Рибери. Ушбу мавсумда эса қўлга киритилган совринлар ва урилган голлар ушбу совринга ким муносиб эканини айтиб турибди. "Олтин тўп"ни Роналду киритишига шубҳам йўқ", - дейди Анчелотти.