Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Барселона»: Салом, мағлубият, хайр, пешқадамлик!

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Испания чемпионатида кетма-кет иккинчи марта мағлубиятга учради ва пешқадамликни бой берди. "Эл-классико"дан кейин каталонияликлар Луис Энрикенинг собиқ жамоаси — "Сельта"га ютқазиб қўйишди.

Бош мураббий Луис Суарес майдонга тушган учрашувларда жамоасининг ўйинини яхши шакллантира олмаяпти. Мезбонларнинг ўйинида камчиликлар кўп. Шунга қарамай, "Барса" бугун ўзи яратган имкониятларнинг учдан биридан фойдаланганида ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўларди. Жумладан, "Сельта"ни муқаррар голлардан 4 марта дарвоза тўсини қутқариб қолди. Неймар, Месси ва Суареснинг зарбаларини виголиклар посбони Серхио Альварес маҳорат билан қайтарганини таъкидлаш лозим.

Иккинчи бўлим бошда "Сельта" ўзининг камсонли ҳужумларидан бирини голга айлантирди ва Каталониядан 3 очко билан қайтадиган бўлди. Улар 19 очко билан 6-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олишди.

Ушбу мағлубиятдан кейин "Барселона" камида 3-ўринга тушиб қолди. Улардан "Севилья" ва "Валенсия" ўтиб кетиш имкониятига эгалар.

Барселона – Сельта 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 – 55 Ларривей.
Барселона – Браво, Дани Алвес, Бускетс (Хави, 66), Альба, Матье, Рафинья (Педро, 66), Маскерано, Ракитич, Неймар, Суарес, Месси.
Сельта – С.Альварес, Хони Кастро, Мальо, Кабраль, Серхи Гомес, Эрнандес (Борха Фернандес, 69), Радоя, Орельяна, Крон-Дели, Нолито (Мадинда, 88), Ларривей (Шарлес, 76).
Огоҳлантиришлар: Эрнандес (14), Серхи Гомес (72), Педро (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:58, 02.11.2014.
Ўқилди: 11786 марта.
Фикрлар: 74 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.