Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Рус клублари еврокубокларда нималарга эришмоқда?

Баҳо:
+ | -

Бу йилги Евромавсумда Россиянинг 4 та жамоаси иштирок этмоқда. Чемпионлар лигасида «Зенит» ва «ЦСКА», Европа лигасида эса «Динамо» ва «Краснодар». Хўш ушбу жамоалар ортда қолган биринчи даврадан сўнг қандай натижа қайд этишмоқда. Уларнинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари қандай? Биз бу борада бироз мулоҳаза юритишга қарор қилдик.

Чемпионлар лигаси

«Зенит»
Натижаси: 3 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият. 4 очко. Тўплар нисбати 2:2. 3-ўрин

Петерликлар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида энг осон бўлган гуруҳларнинг бирига тушишди. «Байер», «Монако» ва «Бенфика» Виллаш Бош жамоаси билан бир хил савиядаги клублар дейиш мумкин. Рус клуби илк турда сафарда «Бенфика»ни 2:0 ҳисобида таслим қилган бўлса, кейинги ўйинда уйда «Монако» билан нурсиз дурангга имзо чекди, учинчи учрашувда меҳмонда «Байер»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоа ҳозирча 4 очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди. «Зенит» иккинчи даврада ўз майдонида иккита ўйин ўтказишини инобатга олсак, клубнинг гуруҳдан чиқиш имкониятини анча юқори дейиш мумкин. Зеро «Монако» ўтган мавсумдагидек катта қудартга эмас, «Бенфика» эса Европа Лигаси даражасидан юқорига кўтарила олмаяпти. Халк етакчилигидаги «Зенит» кейинги турда «Байер»ни мағлуб эта олса, плей-офф учун катта қадам ташлаган бўлади.

«ЦСКА»
Натижаси: 3 ўйин, 1 дуранг, 2 мағлубият. 1 очко. Тўплар нисбати: 3:8. 4-ўрин
Москванинг «ЦСКА» жамоаси «Ўлим гуруҳи»дан жой олган эди. Шу боис клубдан мухлислар у қадар катта натижа кутишмасди. Москваликлар биринчи турдаёқ Римда шармандали мағлубиятни қабул қилиб олишди. Тотти етакчилигидаги «бўрилар» «отлар»ни 5:1 ҳисобида таслим қилишди. Кейин эса Гвардиола мураббийлигидаги «Голливуд» клуби «Бавария» мухлисларсиз кечган ўйинда ягона гол эвазига ғалабани илиб кетди. Ниҳоят учинчи ўйинга келиб Москваликлар илк очкони қўлга киритишди. Чемпионлар лигасида яхши қатнаша олмайдиган «Манчестер Сити» «Лужники»да тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. «ЦСКА»га иккинчи давра янада қийин кечиши аниқ. Боиси клуб иккита ўйинни меҳмонда «Бавария» ва «Манчестер Сити»га қарши ўтказади. Уйда эса «Рома»ни қабул қилади. Бундан кўриниб турибдики Россиянинг иккинчи жамоаси гуруҳ босқичини ғалабасиз якунлаш эҳтимоллиги юқори. Шундай бўлса ҳам «ЦСКА» гигантларга яхшигина қаршилик кўрсатиш учун кураш олиб борса керак.

Европа лигаси

«Динамо»
Натижаси: 3 ўйин, 3 ғалаба. Тўплар нисбати: 5:2. 9 очко. 1-ўрин.
Москванинг «Динамо» клуби Европа лигасида «Е» гуруҳидан ўрин олган эди. Клуб дастлабки турда Грецияда «Панатинаикос»ни 2:1 ҳисобида таслим қилади. Иккинчи турда эса Москвада «ПСВ» минимал ҳисобда мағлуб этилди. Учинчи ўйинни сафарда ўтказган рус клуби Португалияда «Эшторил»ни мағлубиятга учратиб, биринчи даврани 100 % лик натижа билан якунлади. «Динамо» гуруҳдан чиқиш вазифасини деярли ҳал қилиб бўлди. Қолган уч ўйинда 4 очко қўлга киритилса, клуб плей офф масаласини ҳал қилиши аниқ. Жамоа ўз майдонида иккита ўйин ўтказишини инобатга олсак, гуруҳдан чиқиш вазифаси уддаланишига шубҳа қилувчилар камайса керак.

«Краснодар»
Натижаси» 3 ўйин, 2 дуранг, 1 мағлубият. Тўплар нисбати: 4:6. 2 очко. 4-ўрин
Одил Аҳмедов тўп сураётган «Краснодар» жамоаси бироз қийин гуруҳдан жой олган эди. Краснодарликлар дастлабки турни Францияда ўтказиб «Лиллъ билан 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекиб қайтишади. Иккинчи баҳсда эса уйда «Эвертон» билан ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилади. Учинчи ўйинни ҳам уйда ўтказган «Краснодар» Германиянинг «Волфсбург» жамоасига 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сезиларли даражада камайтириб юборди. Клуб иккинчи даврада ўз майдонида фақатгина битта учрашув ўтказади. Германия ва Англияда эса меҳмон бўлади. Бундан кўриниб турибдики Аҳмедов жамоаси гуруҳдан чиқиши қийин масала. Бунинг устига жамоа гуруҳ боқсичининг 3 та ўйинидан сўнг охирги ўринда бормоқда. «Краснодар» кейинги босқичга чиқиши учун мўжиза яратишига тўғри келади.

Бундан кўриниб турибдики Еврокубокларнинг баҳорги қисмида Рус жамоаларидан «Зенит» ва «Динамо» иштирок этишлари мумкин. «ЦСКА» ва «краснодар»нинг имкониятлари эса анча паст.

Фурқат Юсупов

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 15:44, 03.11.2014.
Ўқилди: 3022 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.