Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Европа лигаси. «Краснодар» плей-офф йўлланмасидан маҳрум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўз тарихида илк марта Европа лигасида иштирок этаётган "Краснодар" гуруҳ босқичининг 4-турида Германиянинг "Вольфсбург" меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Натижада плей-оффга чиқиш имкониятини қўлдан чиқарди.

Олег Кононов шогирдларига ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Улар биринчи бўлимни яхши ўтказишди ва дарвозани ишғол қилиш 2та яхши имкониятга эга бўлишди. Одил Аҳмедов ва Вандерсон томонидан яқин масофадан йўлланган зарбаларни мезбонлар дарвозабони Бенальо маҳорат билан қайтаришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда эса захирадан майдонга тушган Аарон Хант ва Никлас Бендтнер ўйин тақдирини ҳал қилишди. Бу икки футболчи дублга эришишган бўлса, Жозуа Гилавоги ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Вандерсон томонидан киритилган "Краснодар"нинг ягона голига Одил Аҳмедов ассистентлик қилди.

"Н" гуруҳида "Эвертон" ўз майдонида "Лилль"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Натижада бу гуруҳдан "Эвертон" ва "Вольфсбург"нинг кейинги босқичга чиқиши ойдинлашиб қолди.

Европа лигаси. "Н" гуруҳи, 4-тур
"Вольфсбург" (Германия) – "Краснодар" (Россия) - 5:1 (0:0)
Голлар: 1:0 – 47 Хунт, 2:0 – 57 Хунт, 2:1 – 72 Вандерсон, 3:1 – 73 Гилавоги, 4:1 – 89, пенальти Бендтнер, 5:1 – 90 Бендтнер.
"Вольфсбург": Бенальо, Кнохе, Треш, Налдо, Шефер (Т. Клозе, 39), Л. Густаво, Гилавоги, де Брюйне, Виейринья, Перишич (Хунт, 46), Дост (Бендтнер, 75).
"Краснодар": Дикань, Гранквист, Сигурдссон, Енджейчик, В.Калешин (Петров, 30), Одил Аҳмедов, Газинский, Перейра, Лаборде, Ари (Измайлов, 71), Вандерсон (Мамаев, 80).
Огоҳлантиришлар: Лаборде (39), де Брюйне (63), Сигурдссон (85).

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Эвертон 4 2 2 0 8-2 8
2 Вольфсбург 4 2 1 1 11-8 7
3 Лилл 4 0 3 1 2-5 3
4 Краснодар 4 0 2 2 5-11 2
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:00, 07.11.2014.
Ўқилди: 4931 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.