Кириш Регистрация

Леонид Федун: «Россия клублари учун молиявий жиҳатдан ўта қийин даврлар бошланмоқда»

Баҳо:
+ | -

«Спартак» хўжайини Леонид Федун рубль курсининг қадрсизланиши маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган клубларга жуда салбий таъсир қилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

«Менинг ҳисобимча, маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган РФПЛнинг 5та клуби катта муаммоларга дуч келмоқда. Йил бошида битта сумма белгилаб қўйилган бўлса, энди ундан кўпроқ пул тўлаш керак бўлмоқда. Россия футбол клублари учун молиявий жиҳатдан қийин даврлар бошланмоқда.

Ёдингизда бўлса, барча футболчиларнинг шартномаларида суммалар еврода кўрсатилган. Евро эса рублга нисбатан 50 фоизга қимматлашди. Бизнинг жамоа каби клубларга бу оғир. Яъни харажатлар кўпайди, даромад эса аввалгидек сақланиб қолмоқда. Бунга тайёр туриш эса бошқа масала», – дейди Федун.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 00:28, 10.11.2014.
Ўқилди: 5421 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.