«Барселона» клуби собиқ дарвозабони Виктор Вальдес ҳозирги кунда «Манчестер Юнайтед» жамоаси таркибида машғулотларда иштирок этмоқда. У ўзинг ҳолати борасида фикрларини айтиб ўтди.
«Мен бугун ажойиб машғулот ўтказдим, мен деярли тайёрман! Бу ойлар давомида қўллаб-қувватлови сўзлар учун раҳмат. Улар менга жуда катта ёрдам берди», — дея ёзади Вальдес ўзининг твиттерида.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли дарвозабон ҳозир эркин агент статусига эга.