Кириш Регистрация

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди

Баҳо:
+1 | -3

Йирик халқаро трансляция компанияси FOX Sports Криштиану Роналду атрофидаги вазият фонида Саудия Арабистони Про-лигаси ўйинларини намойиш этишдан воз кечди.

Маълумотларга кўра, бундай қарор Криштиану Роналдунинг келажаги ва унинг Саудия Арабистони чемпионатидаги иштироки билан боғлиқ давом этаётган беқарор вазият сабаб қабул қилинган.

Қайд этилишича, FOX Sports’нинг ҳамкорликдан воз кечиши лиганинг глобал медиа ва тижорий режаларига жиддий зарба бўлди. Манбаларга кўра, халқаро трансляция ҳуқуқлари ва маркетинг лойиҳалари билан боғлиқ умумий йўқотишлар 2,4 миллиард долларгача етиши мумкин.

Шунингдек, вужудга келган ҳолат сўнгги йилларда жаҳон футболининг юлдузларини жалб этиш ва йирик медиа-ҳамкорлар орқали фаол тарзда тарғиб қилинган чемпионатнинг халқаро имижига салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидланмоқда.

Манба: sports.kz
Киритилди: 09:33, 07.02.2026.
Ўқилди: 5380 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4935]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4685]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4372]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3891]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3564]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3522]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3370]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2997]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2758]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик