Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади

Баҳо:
+-1 | -1

«Реал» президенти Флорентино Перес «Барселона» футболчисини сотиб олиш ва 2000 йилда Луиш Фигунинг мадридликлар лагерига ўтиши билан боғлиқ шов-шувли воқеани такрорлашни истамоқда.

Бу ҳақда пайшанба куни биринчи бўлиб COPE ва Каталониянинг «Sport» нашри билан ҳамкорлик қиладиган испаниялик журналист ҳамда стример Сиро Лопес ўз YouTube-каналида маълум қилди.

«Улар ўртасида кетаётган ҳокимият учун курашда — аниқроғи, Флорентинонинг Лапорта билан эмас, кўпроқ Лапортанинг Флорентино билан курашида — бу имкониятни истисно қилиб бўлмайди. Улар футболчини кўндиришлари керак, лекин айтишганидек, пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Педри борасида жуда муҳим омил бор: у «Барса»да бахтли ва у ушбу клубнинг ҳақиқий мухлиси», — деди Лопес.

Ушбу маълумотни «ElDesmarque» журналисти Роберто Гомес ҳам тасдиқлади.

«[Журналист] Хуан Гатодан олинган маълумотларга кўра, «Мадрид» 2027/28 йилги мавсум учун сотиб олмоқчи бўлган ўйинчи — бу Педри. Бу фақатгина Фигу билан содир бўлган воқеага қиёслаш мумкин бўлган сенсация бўлади. Бу ерда гап нафақат таркибни кучайтириш, балки «Барселона»дан энг муҳим ўйинчини тортиб олиш ҳақида кетмоқда», — деди Гомес.

Эслатиб ўтамиз, Педрининг «кўк-анорранглилар» билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган, товон пули эса 1 миллиард еврони ташкил этади.

Киритилди: 01:51, 07.02.2026.
Ўқилди: 5152 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.