Украиналик боксчи Владимир Кличко профессионал боксда WBA, WBO, IBF ва IBO версиялари бўйича чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган жангда у болгариялик Кубрат Пулевни мағлуб этди.
Кличко жангнинг бешинчи раундида нокаутга учратди. Унгача украиналик боксчи Пулевни 3 марта нокдаунга учратганди.
38 ёшли боксчи фаолиятидаги 63-ғалабани қўлга киритди. Шулардан 53тасида рақиблар нокаут билан мағлуб этилган. Кличко ҳисобида 3та мағлубият ҳам бор. Пулев эса 20та ғалабадан кейин фаолиятидаги дастлабки мағлубиятига учради.
Кличко - Пулев жангини қуйидаги видеолавҳада томоша қилиш мумкин.