Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

Пхукет-2014. Пляж футболи. Ўзбекистон БААга ютқазди

Баҳо:
+ | -

Таиланднинг Пхукет шаҳрида давом этаётган пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинларининг пляж спортида Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда имкониятни бой берди.

БААга қарши қумли майдончага чиққан Аҳад Юсупов шогирдлари 4:6 ҳисобида ютқазишди. Ўйиннинг илк дақиқасидаёқ Амирлик футболчилари ҳисобни очишган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб Жамолиддин Шарипов ҳисобни тенглаштирди.

Шундан сўнг БААликлар 8 дақиқа ичида бешта гол уришга муваффақ бўлишди. Ўзбекистон пляж терма жамоаси ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди, аммо вакилларимизга вақт етмади. Жамоамиз 3та гол уриб, ҳисобни 4:6 кўринишига келтиришди. Жамолиддин Шарипов ва Тоҳир Абдураззоқов ўз ҳисобларига 2тадан гол ёзишди.

Энди пляж футболчиларимиз Осиё Ўйинларида 5-8-ўринлар учун баҳсларда иштирок этишади.

Пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинлари. Пляж футболи, чорак финал
БАА - ЎЗБЕКИСТОН - 6:4
Голлар: Жамолиддин Шарипов (3, 33-пен.), Тоҳир Абдураззоқов (18, 31)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:32, 19.11.2014.
Ўқилди: 7043 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик