"Спартак" ҳимоячиси Жоао Карло ўзининг ватандоши "Зенит" ҳужумчиси Халкнинг ўйини борасида фикр билдирди.
"Халк голлар уриб турганда ҳеч ким танқид қилмайди. "Зенит" очко йўқотиб, ҳужумчи пенальтидан гол кирита олмаса, дарров унинг "Порту"га ўйинлари эсланади.
Танқидларга майдонда жавоб бериш керак. Бу масалада интервью берманг, ҳеч нарсага эриша олмайсан. Фақат ёмон бўлади.
Халк қойилмақом ҳужумчилигича қолади. 2-3 муҳим голлар уриб қўйса, танқидлар ҳам тўхтайди", - дейди Карлос.













