Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Месси ва Роналдудан янги рекордлар ёхуд куннинг 5 воқеаси

Баҳо:
+ | -

Кеча жаҳон футболида бир қатор воқеалар бўлиб ўтди. Биз одатдагидек улар орасидаги энг муҳим 5 та воқеани танлаб олдик.

Мессидан узоқ кутилган рекорд
«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионел Месси ниҳоят узоқ кутилган рекордни ўрнатди. У «Севиля» дарвозасини ишғол бир марта ишғол қилса, Испания чемпионати тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар Телмо Саррага етиб оларди. Агар иккита гол урса, янги рекордни ўрнатарди. Лео эса майдалаб ўтирмасдан, бир йўла учта тўп киритиб, рекордни янгилаб ташлади. Энди аргентиналик ҳужумчи ҳисобида 253 та гол бор. Эътиборли жиҳати Лео айни пайтда 27 ёшда ва рекордни ҳеч ким яқинлаша олмайдиган даражага олиб бориши мумкин! Бунинг учун унда яхшигина имконият бор!

Роналдуда ҳам рекорд
Месси рекорд ўрнатиб юрган бир пайтда Роналду жим ўтирса бўлмайдида. У Испания чемпионатига кеч келди ва айни пайтда унинг ҳисобида Премера урган 197 та гол мавжуд. Леога етиб олиш учун 60 та гол керак! Яқин орада унга етиб олишнинг иложи йўқ. Бироқ бундан бошқа рекордлар ҳам бор ўрнатаман деса. «Эйбар»га қарши ўйинда иккита гол урган Криштиану Ла Лига тарихида олий дивизиондаги барча рақиблар дарвозасига тўп киритган биринчи футболчига айланди. У ҳаттоки ўз жамоасига ҳам гол урган ва бу борада бундай рекордни ҳаттоки Мессиям такрорлай олмаса керак. Эсингизда бўлса Роналду 2013-йилнинг февралида «Гранада» билан учрашувда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди. Шунингдек 29 ёшли ҳужумчи «Реал»нинг барча турнирлардаги 52 та рақибидан 51 таси дарвозасига йўл топа олган. Ман сизга яна бир рекорд! Дарвоқеа, у 2009/2010 мавсумдан буён Европанинг ТОП-5 чемпионатларида 42 та пеналтини голга айлантириб, бу борада ҳам рекорд ўрнатиб ташлабди. Ҳа, Месси ва Роналдуларга нисбатан «Жаноб рекорд» дея мурожат қилса ҳам бўлаверади.

«Манчестер Сити» Мессини олармиш!
Кейинги пайтда матбуотнинг оғзидан Месси тушмай қолди. У ёққа олсанг ҳам Месси, бу ёққа олсанг ҳам Месси. Ҳаммаёқ Месси бўлиб кетди. Бу хабар ҳам Месси билан боғлиқ. Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси Лионел учун рекорд даражадаги сумма 200 миллион фунт тўламоқчи экан! Бунча пулга 1 та зўр, 2 та совринлар учун кураша оладиган жамоа тузса бўлади. Бироқ «шаҳарликлар»нинг араб амирларида пул кўп. Улар учун бу арзимас чақа ҳисобланса керакда. Хўш бу трансфер амалга ошиши мумкинми? Албатта! Фақат фантастик китобларда ёки киноларда! Бу трансфер биринчидан Платини жаноби олийларининг «фейр-плей» деган қонунларига тўғри келмайди. Иккинчидан эса «Сити» «фейр-плей»га амал қилиш учун камида 150 млн.фунтга ўз футболчиларини сотиши керак. Бунинг учун клуб камида Агуеро, Яя Туре, Силва ва уларнинг ёнига 3-4 та юлдузини сотувга қўйиши лозим бўлади. Йўқ энди қолгани ҳақиқатдан ҳам фантастика бўлиб кетди. Яхшиси бу мавзуга шу ерда нуқта қўя қолай.

Ройс учун мавсум тугадими?
Етар Роналду ва Мессини тинч қўяйлик. Шундоғам 3 та воқеа уларга бағишланди. Ер юзида улардан бошқа футболчилар ҳам бор. Ҳозир ҳамманинг диққар эътиборини тортиб турган «Боруссия» футболчиси Ройс «Падерборн 07»га қарши ўйинда жароҳат олиб сафдан чиқди. У билан шартнома имзолаш учун бир нечта гранд жамоалар навбатда турган бир пайтда, футболчи кутилмаган жароҳатга мубтало бўлди. Унинг қачон сафга қайтиши маълум эмас. Бироқ айрим манбалар Ройс учун мавсум тугаган бўлиши мумкин деган хабарларни чоп этишди. Мабодо жароҳат жиддий бўлса борми, Дортмундликларнинг шундоғам ёмон ахволи янада оғирлашади.

Одил Аҳмедовда ҳам жароҳат!
«Краснодар» клуби ярим ҳимоячиси ҳамюртимиз Одил Аҳмедов «ЦСКА»га қарши кечган учрашувда жароҳат олди. Кўпчилик жароҳат жиддий бўлишидан қўрқиб турганди. Хайрият ҳаммаси биз учун яхши бўлиб чиқди. Одил 2 ҳафтадан сўнг сафга қайтиши мумкин эди. Агар унинг жароҳати жиддий бўлганида борми, Осиё кубогида муҳим ўйинчимиздан айрилиб қолардик. Одилби тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламиз.

Фурқат Юсупов

Манба: furkat.uz
Киритилди: 11:43, 24.11.2014.
Ўқилди: 5428 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.