Франциянинг "ПСЖ" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Барселона" сафида тўп сурган 2009-2010 йилги мавсумдан ажойиб хотиралар қолганини айтиб ўтди.
"Биз ўша пайтда дунёнинг энг кучли жамоаси эдик. Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас. Мен "Барселона"да фантастик даврни ўтказдим", - дейди Иброҳимович.
Швециялик футболчи шунингдек, Аякс сафида ЕЧЛдаги дебютини ҳам эслаб ўтди.
"Илк ўйинда "Лион" клубига қарши майдонга тушган эдим. Бу ўйин мен учун жуда муҳим эди. Биз ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Мен эса иккала голда ҳам иштирок этдим. Бу ажойиб дебют эди", - дейди Иброҳимович.