Кириш Регистрация

"Астон Вилла" ўз юлдузини рекорд суммага сотмоқчи

Баҳо:
+ | -

Бирмингемнинг "Астон Вилла" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Роджерс Лондоннинг "Челси" клуби қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда "Teamtalk" журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, "шерлар" ўз юлдузи учун 115 миллион евро талаб қилишлари мумкин. Рожерс, шунингдек, "Манчестер Сити", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" каби гранд клубларнинг ҳам эътиборини тортмоқда.

23 ёшли ярим ҳимоячи Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 24 та учрашувда майдонга тушди. Морган ўз ҳисобига еттита гол ва бешта голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Рожерснинг "Астон Вилла" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Киритилди: 18:01, 06.02.2026.
Ўқилди: 4202 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик