Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Фаросат - футболнинг файз-у фариштаси

Баҳо:
+ | -

Гоҳо арзимасдек туюлган но­ўрин маълумотга нисбатан алоҳида муносабат билдиришга тўғри келади. Мазкур ноўрин маълумот мавзуга юзаки ёндашувнинг натижаси эканлигини кўриб-билиб турсангиз, бундай муносабатга зарурат янада ортади. Ўша арзимасдек туюлган ноўрин хабарни эътиборсиз қолдириш, унга муносабат билдирмаслик тафаккур тараққиё­тининг белига берилган енгил зарба кабидир.

Футболнинг чинакам мухлислари ўтган ҳафта Аргентина ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини катта қизиқиш билан томоша қилишди. Месси ва Роналдунинг терма жамоалар миқёсидаги баҳсини мухлислар анчадан буён кутишаётганди. Ҳар икки буюк футболчи бу учрашувнинг аҳамиятини чуқур англаган ҳолда майдонга тушди ва шунга муносиб равишда тўп сурди. Муносибликнинг маъноси бу ўринда сал бошқачароқ. Томошабин нигоҳи билан боқилса, учрашувнинг биринчи бўлимида Месси ҳам, Роналду ҳам гол уришга, ўзларини кўрсатишга астойдил интилишди. Моҳиятан эса улар бир-бирларини муносиб рақиб сифатида ҳурмат қилишларини, тан олишларини аниқ-ошкора намоён этишди. Баҳснинг биринчи бўлими дуранг натижа билан тугагани, ҳар икки футболчи танаффусдан сўнг майдонга тушмагани шундай мулоҳаза юритишга изн беради. Қисқаси, икки футболчи ўртоқлик учрашуви чоғи бир-бирини хафа қилишни истамади. Бор гап - шу. Ўйинни томоша қилишмаган, фақат натижани билишган, ўзларини Роналдунинг мухлиси ҳисоблайдиган футбол ишқибозлари эса вазиятни чалкаштириб юборишди. «Бу - Роналду!» деб бўкираётган ёшларни кўриб, тўғриси, ҳайратдан ёқа ушладик. Гарчи шундайларга тушунтириш бефойда эканлигини сезсакда, бир-икки мухлисга «Голни Роналду урмади, Месси ҳам, улар иккинчи бўлимда ўйнашмади», дея луқма ташлашдан ўзимизни тиёлмадик. Шу ўйин натижасига аксарият мухлисларнинг муносабатини кўргач, анчадан буён бизга тинчлик бермаётган хулоса қатъийлашди. Гап шундаки, бизда наинки стадиондаги, балки телевизор орқали намойиш этилаётган футбол учрашувларини томоша қиладиган мухлислар сони кескин кама­йиб кетибди. Очиғи, авваллари турли учрашувларнинг натижаларини телефон орқали сўровчиларга унча эътибор қаратмасдик. Ахир ҳаётда ҳар доим ҳам ўзи истаган учрашувни томоша қилиш имконияти бўлавермайди-ку! Кимдир қайсидир баҳсни қандайдир сабабга кўра, кўрмай қолиши табиий. Бунга ҳеч бир эътироз йўқ. Узрли сабабга кўра, ўзи кутган ўйинни томоша қилолмаган мухлисга натижани етказиш, учрашувни қисқача шарҳлаб бериш - бизнинг бурчимиз. Ҳолбуки, қўнғироқ қилувчилар орасида бундай тоифадаги мухлислар жуда кам экан. Ҳақиқий мухлис муҳим учрашувни томоша қилиш учун йўқ имконни топаркан. Гарчи Роналдунинг мухлиси бўлса-да, «Бу - Роналду!» деб жар солмас экан. Шунчаки, «Буюклар шундай ўйнашади!» деб кулиб қўяркан. Аслида-ку, Месси ёки Роналду номини тилга олиб ҳайқириш, икки футболчидан бирига тарафкашлик қилиш - ҳар кимнинг шахсий иши. Бу борада биз ҳакамлик қилолмаймиз. Бироқ футбол маънавияти ва мухлислик маданияти нуқтаи назаридан баъзи меъёрлар бузилиб кетаётганини таъкидламай ҳам туролмаймиз.

Аргентина ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг сабоғи шу бўлди-ки, «Футбол тарихида фақат натижалар қолади, ўйинлар мазмуни унутилади» деган қоида гоҳо ўзини оқламайди. Аниқроғи, шу қоидага қарши турадиган асл изоҳлар ҳам футбол тарихи учун зарур эканлигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда. Акс ҳолда, келажак авлод Португалия терма жамоаси аргентиналик футболчиларни мағлуб этган ўйинни Роналду Мессини енгган баҳс сифатида изоҳлайверади. Шу тариқа нохолис маълумот тарихий воқеликка айланади.

Биз юқоридаги мавзуни бежиз танламадик. Негаки, бу мавзу биргина маълумот билан кифояланмаяпти. Мана, кўпчилик кутган воқеа юз берди ва миллий чемпионатимиз олий лига жамоалари сони 16тага етказилди. Фикримизча, бу жараён вақтинча ортга чекинган қўшиннинг дадил олға ташланишини эслатади. Афсуски, бу тарихий воқеа матбуотда «Андижон» жамоасини олий лигада сақлаб қолиш учун амалга оширилган ҳаракат тарзида баҳоланмоқда. Бу албатта, олға ташланаётган улуғвор қадамнинг залворига соя туширади. Йўқ, бир жамоанинг манфаати йўлида бу каби кўламдор ишга қўл урилмайди. Аслида олий лига жамоалари сонини 16тага етказиш учун табиий вазият туғилганди. «Андижон»­ни 2012 йилда ҳам олий лигада олиб қолиш мумкин эди, лекин бундай қилинмади. Чунки ўшанда вазият бу тарзда етилмаганди. Мираброр Усмоновнинг «Андижон» жамоасининг 50 йиллиги муносабати билан айтган қувончли хабари эса тадбиркор раҳбарнинг ишни юргизиш учун ўз вақтида берган турткиси ўрнида қабул қилиниши лозим. Зукко мухлислар яхши билишадики, тарих фани I жаҳон урушини келтириб чиқарган сабаб ва баҳонани алоҳида-алоҳида ўрганади. Олий лига жамоа­лари сонини 16тага етказилишининг ҳам асл ва жузъий сабаблари мавжуд. Футболимиз туб инқилобий ўзгаришларга эҳтиёж сезаётганди. Қисқаси, олий лигада 16та жамоа иштирок этиши шу инқилобий ўзгаришларнинг қутлуғ нафаси ҳисобланади. «Андижон» ва «Сўғдиёна» клубларининг олий лигани тарк этишлари шу инқилобий ўзгаришларнинг навбатдаги тўлқинига мувофиқ келиб қолди, холос. Буни омад дейдилар ва ўйлаймизки, ҳар икки жамоа энди чопа бошлаган омадини бошқа қўлдан чиқармайди.

Умуман олганда, футбол оламида юз бераётган воқеаларга муносабатда адашмасак, фаросат билан иш тутсак, ҳаммаси яхши бўлади. Футболимиз файзу фариштаси билан кўнглимизни хуррам айлайди.      

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 18:55, 26.11.2014.
Ўқилди: 4627 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.