Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

ЕЧЛ. «Зенит» қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

"Зенит" ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида "Бенфика"ни яна бир марта мағлуб этди ва ўз очколарини 7тага етказиб, плей-оффга чиқиш учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Португалияликлар бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўришгани билинди. Бугунги ўйиндаги мағлубият уларни кейинги босқичдан бутунлай маҳрум қиларди. Шу боис, улар кучли прессинг эвазига "Зенит" имконият беришмади, ўзлари мезбонларга нисбатан кўпроқ ҳужум ташкил қилишди. "Бенфика"да гол уриш 2та 100 фоизли имконият юзага келди. Аммо улар дарвозани ишғол қила олишмади.

Ўйиннинг 65-70-дақиқаларига келиб, майдонга Олег Шатов тушганидан кейин петербургликлар ташаббусни қўлга олишди. Бу 79-дақиқада ўз самарасини берди. Ўнг қанотда Шатовдан тўпни қабул қилган Халк дарвозабон майдончаси томон Даннининг очилаётганини ўз вақтида пайқади ва тўпни унга узатди. Мигель кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Ушбу гол "Зенит"га 3 очкони тақдим этди. Сўнгги турда Виллаш-Боаш шогирдлари "Монако" майдонига сафар уюштиради.

Европа чемпионлар лигаси. "С" гуруҳи, 5-тур
"Зенит" (Россия) – "Бенфика" (Португалия) - 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 79 Данни.
"Зенит": Лодигин, Анюков, Гарай, Ломбертс (Нету, 23), Кришито, Гарсия (Файзулин, 58), Витцель, Рязанцев (Шатов, 65), Данни, Саломон Рондон, Халк.
"Бенфика": Сезар, Жардел, Луизао, Перейра, Алмейда, Талиска (Диас, 70), Самарис (Джон, 82), Сальвио, Перес, Гайтан, Лима.
Огоҳлантиришлар: Жардел (11), Самарис (21), Нету (30), Луизао (36), Халк (36), Кришито (44).
Четлатиш: Луизао (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:56, 26.11.2014.
Ўқилди: 3596 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.