Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Юрий Рижко: "Шарқ - нозик масала"

Баҳо:
+ | -

XXIII миллий чемпионатимизда Наманганнинг «Навбаҳор» клуби 7-ўринни эгаллади. «Лочинлар»нинг муваффақиятига беларуслик ҳимоячи Юрий Рижко ҳам муносиб улуш қўшди. Яқинда ушбу футболчидан беларуслик ҳамкасбларимиз интервью олишди. Суҳбат давомида Рижко юртимиз футболи борасида ўз фикрларини билдирди. Қуйида ўша интервьюни бироз қисқартирилган ҳолда эътиборингизга ҳавола этяпмиз. 

- Бир пайтлари «Навбаҳор»да тўп сурган Сергей Крот, Намангандаги стадионга 40 мингдан зиёд мухлислар ташриф буюришларини таъкидлаганди...

- «Навбаҳор»нинг ўйинларига бундай ташриф эски 35 минг кишилик ўйин­гоҳ борлигида юз берган. Айни пайтда жамоа қайтадан таъмирланган янги стадионда ўз уй учрашувларини ўтказяпти. Ўйингоҳ сиғими олдингига қараганда 2 баробарга камайган. Лекин стадион анча замонавийлашди.

Инфратузилма борасида ўзбек футболи жадаллик билан ривожланмоқда. Миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш айниқса, унча катта бўлмаган шаҳарларда анча юқори. Тошкентдаги учрашувларга эса худди бизнинг Минскда бўлгани каби ишқибозлар кам киришади. Боиси, у ерда кўнгилочар масканлар кўп. Наманганлик мухлислар тўғрисида тўхталадиган бўлсам, бу алоҳида мавзу. Футболчилар кўчада бемалол юра олишмайди. Машиналар сигнал чалади, тўхтайди, одамлар сендан дастхат сўрашади ёки шунчаки суҳбатлашишни хоҳлашади. Ошга таклиф этишади. Буни рад этишнинг иложи йўқ, ахир Шарқ - нозик масала.

- Зўр-ку! У ерда фанатлар ҳам борми?

- Йўқ. Мухлислар ҳозир футболни анча хотиржам ҳолда томоша қилишади. Менга 10 йил олдин ишқибозларни ўйиндан кейин тўғри касалхонага олиб кетишганини айтишганди. Айниқса, дерби учрашувларидан кейин. Наманган Фарғона водийсида жойлашган вилоят бўлиб, ушбу ҳудудда яна 2та - Фарғонанинг «Нефтчи» ва «Андижон» клублари бор. Қайси поғонани банд этишидан қатъий назар, «Навбаҳор» ушбу рақиблар билан кечадиган баҳсларда ғалаба қозониши шарт. Жамоа мухлислари учун мавсумдаги энг асосий мақсад шу. Шаҳарни сайр қилиб, футбол майдонларида болаларнинг тўп тепаётганликларини кўрдим. Офисга келиб ҳам, сунъий майдонда мунтазам тарзда 5-6та гуруҳнинг машғулотлар ўтказаётганига гувоҳ бўлдим. Улар орасида ҳаттоки, қизлар ҳам бор.

- «Пахтакор»нинг чемпионлик унвонини қўлга киритганлигини Ўзбекистонда қандай қабул қилишди?

- «Пахтакор» Ўзбекистоннинг энг машҳур ва афсонавий клуби, худди биздаги Минскнинг «Динамо»си каби. «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоаларининг ташкил топганига эса унчалик кўп вақт бўлгани йўқ. Тўғри, «Бунёдкор»­нинг ҳолати ҳозир аввалгидек эмас. Бир пайтлари ушбу клубда машҳур Ривалдо ва Сколари фаолият юритишган бўлса, айни пайт­да жамоада асосан маҳаллий футболчилар тўп суришяпти. Бироқ «Бунёдкор» клуби раҳбарлари мамлакатдаги энг яхши стадионни қуришга муваффақ бўлишди. Унинг ҳашаматига гап йўқ! Қайсидир жиҳатлари билан «Бунёдкор» ўйингоҳи «Альянц-Арена»га ҳам ўхшаб кетади. Шунингдек, шаҳар марказида футбол мактаби ҳам очилди. У ерда ўнлаб майдонлар, Европа услубидаги академиялар мавжуд.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 01:14, 27.11.2014.
Ўқилди: 3944 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.