Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Акбар Исматуллаев: "Бу йил қандай кучга эгалигимизни кўрсатдик"

Баҳо:
+ | -

Чемпионат қаҳрамонлари билан бериб бораётган интервьюларимизнинг навбатдагисида ярим ҳимоячи Акбар Исматуллаев саволларимизга жавоб қайтарди.

- Акбар, оғир ўтган мавсумдан кейин чарчоқлар чиқиб улгурдими?

- Чемпионликка эришганимиз барча чарчоқни енгишга куч беради. 24 ноябрдан якка ҳолда машғулот ўтказишга киришдик. Мураббийлар тузиб берган дастур асосида енгил югуриш ва залда жисмоний машқларни бажаришни бошладик. 14 декабрдан жамоа билан яна йиғинда қатнашишимиз лозим. Унгача ҳам ўз устимизда ишлаб борамиз.

- Мавсум қандай таассурот қолдирди?

- Чемпионат бошланиши арафасида жамоадаги футболчилар билан бирга мавсумни соврин билан тугатишга аҳд қилгандик. Буни олий лигада уддалашга муваффақ бўлдик. Чемпионликни қўлга киритиш осон кечгани йўқ. Чунки бунинг учун мавсум мобайнида меҳнат қилдик. Ҳар бир ўйинни ўтказгач, кейинги баҳсга тайёрланишни бошлаб юборардик. Олтин медалларга эга чиқиб, мухлислар ва клуб раҳбариятига хурсандчилик улашдик. Бундан барчамиз хурсандмиз. Ўтган йили совринсиз қолгандик. Бу йил эса “Пахтакор"нинг қандай кучга эгалигини кўрсата олдик. Йил давомида бир текис ўйин намойиш қилдик.

- Кучлилардан ташқари яна қайси жамоаларнинг ўйини сизга маъқул келди?

- Қолган клубларнинг барча ўйинларини кузатмадим. Бизга қарши майдонга тушганлардан “Навбаҳор”, “Нефтчи” ва “Олмалиқ” жуда яхши таассурот қолдирди. Бу жамоалар билан учрашувлар осон ўтмади. Наманганда ҳам биз учун жуда муҳим баҳсда қийин ғалабани қўлга киритдик.

- “Пахтакор” ўтган йил билан солиштирганда қандай ўзгаришларга юз тутди?

- Бизда ижобий ўзгаришлар рўй берди. Буни олий лигада чемпионга айланганимиз ҳам кўрсатиб турибди. Майдон ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам барча футболчилар бир-бирига илиқ муносабатда бўлди. Жамоадаги муҳит яхшилангани бизга йил давомида қўл келди. Шунингдек, машғулотларда ишлаш ва ўйинни ташкил қилишда яхшироқ ишлай бошладик. Бунда менежеримиз Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабининг меҳнати катта бўлди. Жамоа ва клубдаги ҳар бир ходим ўз вазифасини яхши бажаргани сабабли биз 10-бор Ўзбекистон чемпионига айландик.

- “Пахтакор”нинг асосий таркибида майдонга тушаётган футболчилардан 7 нафари академиядан чиққан. Яна бир неча ўйинчи бунга яқин турибди. Ўйин давомида академияда тарбияланган футболчилар билан ҳаракатланишда қандайдир енгилликлар борми?

- Ҳа, жамоавий ўйинни тезроқ тушуниш ва уни шакллантириш осонроқ. Чунки академияда таҳсил олганлар жамоанинг услубини яхшироқ билади, тушунади. Бу йил асосий таркибда кўп ўйнаганлардан Кримец, Ҳошимов, Козак, Искандеров, Сергеев ва мен академияда тарбияланганмиз. Машарипов ҳам аста-секинлик билан асосий жамоада ўйнаб келяпти. Улар билан бир-биримизни тушунишда муаммолар учрамайди. Жамоанинг ўйин услубига кўникиш ҳам кўп вақтни олмайди. Академия “Пахтакор”га жуда яхши хизмат қиляпти. Ҳали кейинги мавсумларда таркибга яна бир қатор тарбияланувчилар келиб қўшилади.

Акбар ИСМАТУЛЛАЕВ
Туғилган санаси: 10.01.1991
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Позицияси: ярим ҳимоячи
“Пахтакор”да 2010 йил Самарқандда “Динамо” билан учрашувда дебютини ўтказган. Олий лигада 87 учрашувда майдонга тушган.
Миллий терма жамоада 5 ўйинда қатнашган.
2 карра Ўзбекистон чемпиони (2012, 2014) ва 2011 йилги Ўзбекистон Кубоги соҳиби.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 22:56, 27.11.2014.
Ўқилди: 3830 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.