Кириш Регистрация

Баҳодир Насимовнинг голи сафарда Эрон пешқадамини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Пайшанба куни Эронда мамлакат кубогининг чорак финал баҳсларидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу ўйинлар орасида энг кутилмаган натижа Эрон чемпионати пешқадами Табризнинг «Тракторисози» клубининг ўз майдонида «Падидеҳ» клубига мағлуб бўлгани бўлди. Шу куни ўзбекистонлик Баҳодир Насимов учрашув қаҳрамонига айланди.

Табриздаги муҳташам ўйингоҳда кечган баҳснинг 45-дақиқасида мезбонлар вакили Аҳмадзода ҳисобни очиб, «Тракторсози»ни бўлимни ғалаба билан якунлашига сабабчи бўлди, 1:0.

Бундай натижа меҳмонларни қониқтирмаслиги аниқ эди ва иккинчи бўлим бошида «Падидеҳ» мураббийлари Баҳодир Насимовни майдонга туширишди. Айнан Баҳодирнинг ўйинга қўшилиши якунда самара берди. Хусусан, ўйиннинг 80-дақиқасида Баҳодир Насимовни жарима майдонида «Тракторсози» ҳимоячилари қўполлик билан тўхтатиб қолишгани учун бош ҳакам пенальти белгилади ва унинг жамоадоши хорватиялик Игорь Прахич мувозанатни тиклади, 1:1. Ушбу гол асосий вақтда ғолибни аниқламади ва жамоалар қўшимча таймларни бошлашди.

Қўшимча таймларни ҳужумкорлик билан бошлаган меҳмонлар, 93-дақиқада Баҳодир Насимовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси билан ғалаба голини киритишди, 1:2. Бу унинг Эрондаги дебют голи эди.

Шиддатли курашларга бой ўтган баҳсда, кўпчилик учун кутилмаганда чемпионат пешқадами, кубок учун бош даъвогар «Тракторсози» клуби самарқандлик ҳужумчининг голи эвазига турнирни тарк этишга мажбур бўлди. «Падиҳеҳ» клуби эса ўз тарихида биринчи маротаба мамлакат кубоги яримфиналига йўл олди.

27 ноябрь (пайшанба)

Эрон Кубоги. Чоракфинал.

«Тракторсози» (Табриз) – «Падидеҳ» (Машҳад) – 1:2 (1:0, 1:1, 1:2)

Голлар: Аҳмадзода 45 – Прахич (80, пен), Баҳодир Насимов 93.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 10:51, 28.11.2014.
Ўқилди: 6464 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6901]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3335]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3060]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2934]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2111]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1932]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1912]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1823]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1707]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1674]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик