Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-0 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Месси-апокалипсис: Месси қолишни истайди, аммо ҳаммаси ҳам унга боғлиқ эмас

Баҳо:
+ | -

Ноябрь ойи Лионель Мессининг келажаги билан боғлиқ бир қатор пессимистик башоратларга бой бўлди. Арсен Венгер унинг Криштиану Роналдунинг ғалаба ва совринларидан тушкунликка тушиб қолганини таъкидлаган бўлса, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Тата Мартно Месси энди аввалги Месси эмаслигини ва у ўзгаришини таҳмин қилди. Қолаверса, матбуотда Мессининг "Барселона"ни тарк этиши ва бунга кўп вақт қолмагани ҳақида хабарлар ҳар куни янгиланмоқда. Месси - апокалипсис шоуси эса давом этади.

Афсонавий Тельмо Сарранинг рекорди янгиланган "Севилья"га қарши ўйин якунида "Камп Ноу" экранларида аввалдан тайёрланган (хе-хе бир ой олдин тайёрланган бўлиши керак) видео роликда унинг "Барселона"даги фаолияти ва рекордлари акс эттирилди. Месси эса мазкур роликни кўзларида қувонч билан томоша қилган бўлса ҳам, унинг юзларида қандайдир ғамгинликни илғаш мумкин эди. Телеэкранда унинг жамоадошлари ва дўстлари томонидан унга қарата айтилаётган мақтовлар кети узилмасди, стадион эса фақат бир исмни баланд овозда такрорларди. Мессининг ўзи унга жамодошлари томонидан ҳосил қилинган коридор орқали стадионни олқишлар билан тарк этди. Ҳуддики, Месси "Камп Ноу" билан, "Барселона" билан хайрлашаётгандек тасаввур уйғотди. Сизларга шундай туюлмадими?

Сарранинг рекорди тўрт карра "Олтин тўп" соҳиби учун фаолияти давомидаги энг муҳим совринлардан бири эди. Месси деярли ҳар ҳафта ёки ҳар ойда янгилашга кўникиб қолган оддий рекорд эмаску ҳар ҳолда (Рекорднинг оддийси бўлмайдику-я). Албатта, бироз ҳисоб-китоб қилсак, яна икки мавсумдан сўнг Роналду ҳам Сарранинг рекордини янгилашига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Нима бўлган тақдирда ҳам Испания чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурари бўлиш - бу ақл бовар қилмас ва ажойиб воқелик.

Мессини мазкур рекорд билан биринчилардан бўлиб табриклаганлар орасида Роналдиньо ҳам бор. Аргентиналик футболчининг "Барселона"даги хаёти ва фаолиятида энг муҳим ўрин тутган ўйинчилардан бири айнан Роналдиньо эканини кўпчилик билса керак. Айнан Ронни ҳеч ким танимайдиган ўсмирни ёши катта футболчилар орасида ўзини йўқотиб қўймаслигини таъминлаган, айнан бразилиялик сеҳргар Райкаардга уни асосий таркибда кўпроқ майдонга тушириш кераклигини айтган, айнан Роналдиньо Мессининг "Барселона" сафидаги илк голига ассистентлик қилган ва голдан сўнг уни елкасига кўтариб, ҳудди "Қирол Шер"даги Симба каби оммага кўз-кўз қилган эди. Роналдиньо - Мессининг футболдаги кумири. Месси эса, айнан ўз кумири мисолида келажакда содир бўлиши мумкин бўлган иккита воқеадан ҳавфсирамоқда.



Биринчиси - тез ёниш ва ҳудди шундай тезликда сўниш. Роналдиньо дунёнинг энг яхши футболчиларидан иборат кичик коллективда узоғи билан уч мавсум тўп сурди. Кейинчалик эса, баъзи бир сабабларга кўра, нафақат коллективдан, балки умуман "Барселона"дан четлатилган эди. Шу ерда эса, Месси ҳавсираётгани таҳмин қилиш мумкин бўлган иккинчи сабаб - мухлисларнинг юз ўгириши. Албатта, футбол дунёсида мухлислардек ўзгарувчан, барчасини тезда унутиб юборадиган халқ йўқ. Ҳозир, "Барселона"нинг деярли барча мухлислари Роналдиньони катта ҳурмат билан эслашади ва уни эътироф этишади. Ҳозирги авлод мухлисларидан истаганингиздан сўранг - Роналдиньо ҳақида бир сўз ёмон гап айтмайди. Аммо, ўша пайтдачи? Райкаард жамоаси икки ўт орасида қолган ва ўз ўйинини топа олмай қолган вазиятда "Сотиб юбориш керак эди", "Футбол ўйнашни йиғиштириб қўйди", "Сардор бундай қилмайди", деган ҳам айнан мухлислар эди.

Мессига бир мавсум давомида "Барселона"да, ҳозир эса Аргентина терма жамоасида усозлик қилаётган Тата Мартино эса ҳақ: "Энди аввалги Мессини эмас, балки анча ўзгарган, эхтиёткор ва ўз кучини тақсимлаб ўйнайдиган Мессини кўрамиз", - деган фикр айнан Мартинога тегишли. Аввалги Месси деганда ҳужумнинг ўнг қанотда ўйнайдиган ва албатта бир нималар ўйлаб топадиган, кучини аямай фақат гол, натижа ҳақида ўйлайдиган футболчини назарда тутгани сир эмас. Бугун эса, Месси бошқа формат футболчисига айланди. Марадонанинг Англия дарвозасига киритган ўша машҳур, майдон марказидан бошлаб 5та футболчининг алдаб урган голини такрорлай оладими? Бир неча йиллар олдин такрорлаган эди, эсингиздами? Ҳозир эса Месси бундай гол урмайди. Чунки анча аввал шеригига тўпни ошириб қўя қолади. Қулай вазиятда турган шеригига пас бериш эса - анча осон, мантиқан тўғри ва эффектив йўл.



Битта ғайриоддий голдан учта оддий гол, 10 йил юқори савияда тўп суриш эса, 3 йил ақл бовар қилмас тезлик ва ҳаракатда тўп суришдан яхши - Мессининг ҳозирги футбол фалсафаси айнан шундай. Қолаверса, Месси ўз рекордларидан, ўз таъқибчиларидан ҳавотирга тушмаса ҳам бўлади. Чунки, унинг ҳар қандай рекордларини такрорлай оладиган, у эришган натижаларга эриша оладиганлар қаторида фақат бир футболчи бор.

Айни дамда кўпчилик бир гипотезани олға сурмоқда. Эмишки, Месси аста секин қанот ҳужумчиси ва "алдамчи тўққизлик" позициясидан воз кечади ва бир кун келиб майдонда Хавининг ўрнини эгаллайди. Бу фикрга қўшилмаслигингиз керак.  Бунинг биргина ва оддий сабаби бор - Месси тўпсиз ўйнай олмайди ва истамайди ҳам. Ҳимояга ёрдам бериш каби "қора" ишлардан Месси Райкаард давридаёқ ҳалос бўлиб улгурган. Унинг майдондаги бугунги ўрни - унинг жойи. "Алдамчи тўққиз", рақами остидами, ёки қанотдами, ҳужум ортидами - бу мураббийларнинг тактик схемаларига боғлиқ бўлган омил ҳолос. Шундай бўлиши ҳам керак. Аҳир, Марадонанинг издоши Марадонанинг ўзига ёки Мессига ўхшаши керак. Хуан Рамон Рикельмега эмас.



Шу пайтгача, Мессининг деярлик барча қайсарликларига кўникиб келган ва бунга ўрганиб кетган "Барселона" раҳбариятининг ҳозирги ҳолати аввалгидек эмасдек тасаввур уйғотмоқда. Клуб доимо Месси билан, Месси эса доимо клуб билан бирга бўлиб келган. Сабаби, ўртада шундай ришта бор. Бу анъана. Ҳозир эса.....? Месси ва унинг оиласини матбуот безор қилди. Спорт оламидаги сўнгги воқеалар ва барқарорсизлик, натижалар ўзгарди. Клуб раҳбарияти эса юридик ва ахборот майдонида Мессига етарлича ёрдам кўрсатмаётгандек. "Мен "Барселона"да қолишни истайман, аммо ҳаммаси ҳам менга боғлиқ эмас", - бу Месси томонидан айтилган сўнгги йиллар ичидаги энг эътиборга молик гап. Дўстлар, келинглар вазиятга реал кўз билан қарайлик. Ҳар қандай воқеани ҳотиржамлик билан қабул қилишга ўрганайлик. "ПСЖ" ва "Ман Сити" каби клублар ҳам борлигини унутмайлик. Шу ерда кимдир, унинг "Барселона"га қандай келиб қолганини, клуб бўйи ўсмайди деб таҳмин қилинган футболчи учун барча шароитни яратиб бергани ва унинг клуб олдидаги қарз ва мажбуриятларини эсга олди, а? Месси аллақачон бу қарзни уч баробар қилиб клубга қайтарганини ҳеч ким инкор этмаса керак, ёки қўшилмайсизми?

"Мен қолишни истайман, аммо ҳаммаси ҳам менга боғлиқ эмас" деяётган Месси икки йилдан сўнг 29 ёшга тўлади. Криштиану Роналду ёки Мануэль Нойер "Олтин тўп"ни қўлга киритаётган вақтида Мессининг юзида табассум кўрамизми, Берлиндаги "Олимпия" стадионида (ЕЧЛ финал учрашуви ўтказилади) осмон кўк-анорранг рангда бўлмаса Месси ҳозирги ҳотиржамлигини сақлаб қола оладими? Бу ҳам унга боғлиқ бўлмаган нарсалаку, тўғрими?

Манба: sports.ru
Киритилди: 15:08, 28.11.2014.
Ўқилди: 7159 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.