Куни кеча Қарши шаҳридаги “SAPFIR” ресторанида футбол бўйича 2014 йилги Ўзбекистон биринчилигида ғолиб чиқиб, чемпионлик ва кичик олтин медалларни қўлга киритган Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини тақдирлаш маросими ўтказилди. Катта байрамона дастур асосида ташкиллаштирилган кечада “Оқ бўрилар” жамоасининг ушбу муваффақиятига муносиб ҳисса қўшган барча футболчилар, мураббийлар гуруҳи, “Шўртан” ПФК ходимлари ва раҳбарияти, “Марказий Ғузор” стадиони вакиллари, ҳомийлар, туман ҳокимлиги, қолаверса вилоят футбол федерациясининг масъуллари тантанали вазиятдан мукофотлардан баҳраманд бўлишди.
Байрам дастурхони атрофида йиғилганларни дастлабки кириш сўзи билан Ғузор тумани ҳокими, туман футбол федерацияси президенти, Олий Мажлис сенатори Шомурод Холбоевич Донаев табриклади. У ўз сўзида мамлакатимизда Юртбошимиз томонидан спортга берилаётган катта эътибор ва яратилаётган энг замонавий шарт-шароитлар туфайли Ғузорда ҳам миллионлар ўйини кундан-кун равнақ топаётганини, футбол туман аҳлининг севимли спорт туриларидан бирига айланиб улгурганини, ўтган йиллар давомида “Шўртан” жамоаси мамлакат футболида ўз ўрни, мавқеи, обрў эътиборига эга бўлганлиги, қолаверса Осиё футбол Конфедерацияси Кубоги турниридек халқаро мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этиб улгурганини алоҳида таъкидлади.
Шундан сўнг, сўз навбати “Шўртан” ПФК ҳомийлик кенгаши раиси, клуб президенти, клубнинг бош ҳомийси “Шўртаннефтгаз” Унитар Шўъба корхонаси бошлиғи Ҳотам Мустанович Шариповга берилди. “Муҳтарам Президентимизнинг мамлакатимизда футболни ривожлантириш борасидаги чиқарган бир нечта тарихий қарорларини бажариш йўлида, қолаверса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг олий лига клубларига ҳомийлик кўрстиш қарорига биноан севимли “Шўртан” жамоамизга ҳар томонлама ҳам маънавий, ҳам моддий тарафдан кўмак бериб келаётганимиздан бағоят хурсандмиз. Ўз ўрнида шуни таъкидламоқчиманки, биз бундан кейин ҳам “Шўртан” билан ҳамиша биргаликда ва ўзаро ҳамкорликда фаолият кўрсатиб бораверамиз. Мана бу йил биринчи лигада кичик олтин медалларни нишонлаб турибмиз. Кейинги йили эса олий лига баҳсларининг бирор бир совринли ўринлари ва албатта, медалларини ҳам нишонлаш насиб этишини тилаб қоламан”, - деди ўз сўзида Ҳ.Шарипов.
Сир эмаски, сўнги йилларда Қашқадарё вилояти чин маънода ўзбек футболининг янги марказларидан бирига айланиб бормоқда. Бу борада вилоятда фаолият кўрсатаётган учта жамоа ичида “Шўртан”нинг ҳам алоҳида ҳиссаси катта. Ғузор жамоасининг мамлакат чемпионатидаги иштироки эса бир муддат ҳам вилоят раҳбариятининг эътиборидан четда қолмаяпти. Ортда қолган 2014 йилги футбол мавсуми ҳам бундан мустасно бўлмади. “Шўртан”нинг жорий йилги Ўзбекистон биринчилигидаги чемпионликни, олтин медалларни ва 2015 йилги олий лига баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиши муносабати билан Қашқадарё вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Зафар Шарофович Рўзиев клуб футболчилари, мураббийлари, ходимлари, раҳбарият ва ҳомийларига ТАШАККУРНОМА билдирди. Ушбу ТАШАККУРНОМАНИ вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Норқул Муродович Даминов ўқиб эшиттирди ва йиғилганларга табрик сўзи билан мурожаат қилди.
Байрам кечасининг энг кульминацион нуқтаси эса албатта, бу тақдирлаш маросими эди. Даврага ушбу кечага пойтахтдан ташриф буюрган Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси етакчи ходими Алик Худайдатов ва ЎзПФЛ матбуот хизмати бўлим бошлиғи, ушбу ташкилот директор ёрдамчиси Григорий Ртвеладзелар чиқишди ва 2014 йилги Ўзбекистон биринчилиги ғолибларини тақдирлашди. Эътиборингизга Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси томонидан тақдим этилган махсус диплом ва кичик олтин медаллар, шунингдек “Шўртан” ПФК раҳбарияти томонидан 2014 йилги мавсумда алоҳида фаоллик кўрсатган клуб аъзоларига ажратилган қимматбаҳо совғаларни қабул қилиб олганлар рўйхатини ҳавола этамиз:
Футболчилар
Ботир Қодирқулов
Александр Востриков
Мурод Тўйчибоев
Шахзод Маннонов
Ҳусниддин Ғофуров
Исломжон Каримов
Жамшид Ҳошимов
Роман Абдулов
Араик Бабаев
Жамол Отақулов
Юсуф Бўриев
Ғуломҳайдар Ғуломов
Шахзод Хурсанов
Шавкат Насибуллаев
Мақсуджон Маҳмудов
Қаҳрамон Маҳаммаджонов
Зоҳид Раупов
Виктор Клишин
Ғулом Раҳмонов
Дурбек Камолов
Элёр Интизомов
Олимжон Каримов
Умар Эшмуродов
Элдор Тожибоев
Мураббийлар гуруҳи
Аброр Рустамов
Бекмирза Абдиев
Руслан Акмирзаев
Виктор Алешников
Толибжон Косимов
Карим Рустамов
Ботир Расулов
Нурбек Жўраев
Алишер Абдураҳмонов
Руслан Шоймардонов
Зоир Нарзуллаев
Эркин Мирзаев
Жамшид Умаров
Мухтор Қурбонов
Ихтиёр Каримов
Раҳбарият ва ходимлар
Нодира Узоқова
Искандар Бўриев
Шавкат Ачилов
Жовли Бозоров
Замира Жолдасова
Илҳом Тўхтаев
Сирожиддин Шоймардонов
Облаёр Расулов
Меҳмонлар
Норқул Даминов
Шомурод Донаев
Ҳотам Шарипов