Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

"Андижон" янги мавсумда Олий лиганинг намунали клублари қаторидан ўрин олишга интилишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, “Андижон” жамоаси келаси мавсумда ҳам олий лигада иштирок этади. Албатта, “Андижон” клубининг 50 йиллик юбилейига бу муносиб совға бўлди. Бунинг учун жамоа раҳбарияти ЎФФ мутасаддиларига миннатдорчилик билдирган ҳолда, уларга янги мавсумда “Андижон” бошқача ўйин кўрсатишини, бундан буён жамоа олий лигадаги намунали клублар қаторидан ўрин олишга интилишини маълум қилди.

Шу боис андижонликлар пухта қилиб 2015 йилги мавсумга тайёргарлик режасини тузиб чиқишди. Айни пайтда ҳали ҳеч бир жамоа чемпионат бошлангунига қадар қаерларда йиғинлар ўтказиши борасидаги режаларини оммага эълон қилмади. “Андижон” эса ўз режаларини жамоатчиликка тўла-тўкис етказишга қарор қилди.

Янги чемпионат бошлангунигача андижонликлар бешта ўқув-машғулот йиғинлари ўтказишни белгилаганлар. Дастлабки икки ҳафталик йиғин Андижонда ўтади. Бу йиғинда футболчиларнинг тикланиш жараёнига эътибор қаратилади. Янги йил байрамидан кейин жамоа яна Андижонда шуғулланади. Шундан сўнг тайёргарлик Тошкентга кўчади. Эътиборлиси, февраль ойида андижонликлар Туркияда йиғин ўтказишни режалаштиришган. Охирги йиғин эса яна пойтахтда бўлади.

“Андижон” жамоаси янги мавсумга мана бу график асосида ҳозирлик кўради:
1) 2014 йил 15-29 декабрь – Андижонда;
2) 2015 йил 4-18 январь – Андижонда;
3) 2015 йил 22 январь-4 февраль – Тошкентда;
4) 2015 йил 7-21 февраль – Туркияда;
5) 2015 йил 24 февраль-1 март – Тошкентда.

Учинчи йиғин якунида, яъни январнинг охири-февралнинг биринчи кунларида жамоа аъзолари ЎФФ қошидаги “Futbol-MED” тиббиёт марказида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишади.

Олинган маълумотларга кўра, 17 декабрь куни олий лига клублари ўртасидаги 2015 йилги чемпионат тақвимини тузиш учун қуръа ташланади. 24-миллий чемпионатнинг бошланиши эса 7-8 мартга мўлжалланмоқда.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 05:18, 01.12.2014.
Ўқилди: 4555 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.