Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ўзбекистон U-12 терма жамоаси Малайзиядаги халқаро турнирда иштирок этади

Баҳо:
+ | -

2002 йилгача туғилган болалардан иборат Ўзбекистон U-12 терма жамоаси 5 декабрь куни Малайзияда старт оладиган «Supermokh-2014» халқаро турнирда иштирок этади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон U-12 терма жамоаси футбол академиялари ва мактаблари жамоалари орасидан танлаб олинган 15 нафар футболчи билан мазкур турнирда иштирок этади. Мазкур терма жамоага эса Азиз Мирзааҳмедов бош мураббийлик қилади. Терма жамоа делегацияси 3 декабрь куни турнирда иштирок этиш учун Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрига учиб кетади.

Малайзиядаги халқаро турнирда 12 ёшгача бўлган жами 16та болалар жамоалари иштирок этади. Ўзбекистон U-12 терма жамоаси турнирнинг «С» гуруҳида «Поханг Стилерс», «Бурирам Юнайтед» ва «Малайзия Тайгерс» жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Мусобақа регламентига кўра, жамолар ҳар бир бўлими 25 дақиқадан иборат икки бўлим давомида ўзаро баҳс олиб боришади.

U-12 болалар ўртасида «Supermokh-2014» халқаро турнири.
5-7 декабрь. Куала-Лумпур, Малайзия.

«А» гуруҳи
Сингапур
«Динамо Загреб» (Хорватия)
«Футера» (Таиланд)
«Малайзия Харимау»

«В» гуруҳи
Ўзбекистон
«Поханг Стилерз» (Жанубий Корея)
«Бурирам Юнайтед» (Таиланд)
Малайзия Тайгерс

«С» гуруҳи
«Мьянма»
«Жеджу Сео» (Жанубий Корея)
«Сент-Прима» (Индонезия)
«Малайзия Пантера»

«D» гуруҳи
Бангладеш
«Севилья» (Испания)
«Чонбури» (Таиланд)
«Малайзия Кугарс»

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 11:31, 03.12.2014.
Ўқилди: 3594 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.