Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Фарҳод Абдумавлонов: "Қозоғистон бироз кучлилик қилди"

Баҳо:
+ | -

"Tashkent cup-2014" халқаро турнири 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Озарбайжон терма жамоаси Беларусь устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, айни дамда Қозоғистоннинг ЦСКА клубида тўп сураётган Фарҳод Абдумавлонов Қозоғистон терма жамоасига қарши кеча бўлиб ўтган учрашув ҳақида Sports.kz сайтида ўз фикри билан ўртоқлашди.

"Ўйин ҳисоби қай даражадаги ўйин бўлганини айтиб турибди. Учрашув тенг курашлар остида ўтди дейишим мумкин. Ўйин давомида 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эдик, аммо якунда Қозоғистон ҳисобни тенгаштиришнинг уддасидан чиқди", - дейди Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси.

"Биз ёмон ўйнамадик. Майдонда бешга беш ўйнаганимизда ҳам деярли тенг ўйин кечди. Очиғини айтсам, Қозоғистон бироз кучлилик қилди. Аммо, бизда ҳам имконият бўлди. Ўйин оҳирида бир киши кўп ўйнадик, аммо гол ура олмадик. Чунки ўйин оҳирига келиб бироз чарчадик. Рақиб эса тўпни ўзида яхши назорат қила олди", - дейди Абдумавлонов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:35, 03.12.2014.
Ўқилди: 3820 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.