Украина терма жамоаси ва "Бунёдкор" клубининг собиқ ҳимоячиси Сергей Симоненко Sport.ua мухбири билан суҳбатда нима учун 2013 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионати учрашувларининг катта қисмини ўтказиб юборганини маълум қилди.
- Футболдаги узоқ йиллик фаолиятимда биринчи марта ўзим ўйнаган жамоа билан тушунмовчиликка бордим. Мендаги кўнгилсизликлар жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов кетганиан сўнг бошланди, менимча менинг ўйиним ва жисмоний ҳолатим уни қониқтирар эди. Мен Осиё чемпионлар лигасида ҳам, Ўзбекистон чемпионати ўйинларида ҳам мунтазам майдонга тушар эдим.
Миржалол Қўшоқович кетганидан сўнг янги бош мураббий Лушчан янги ўйинчилар сотиб олишни истаган эди, аммо жорий бюджет бунга йўл қўймас эди. Мен керакмас бўлиб қолдим. Мени ўринбосарар сафига ўтказишди. Мен эса ўйнашни ва машқ қилишни истардим. Биз томонда клуб раҳбарияти билан келишиб олишга ҳаракатлар бўлди, аммо фойдасиз. Уларнинг мақсадлари бошқа эди, натижада менинг оилам жабр чекди, чунки менга 5 ой давомида маош ва шартнома бандларига кўра белгиланган "кўтарма" пулини тўламадилар.
Мен бу масала ижобий ҳал қилиниши учун ФИФАга керакли ҳужжатлар юбордим. Менинг амалдаги шартномам 1 декабрь куни ниҳоясига етади, ўзим эса бузуқ арава билан қолдим - маошсиз ва ўйин амалиётисиз.
Лушчаннинг келиши билан "Бунёдкор" чемпионатда 4-ўринни олди ва Кубок финалида ютқазди. Чунки у мураббий сифатида ўзтдан олдинги Қосимов эришган натижаларни сақлай олмади. Бир сўз билан айтганда, Лушчан мавсумни бой берди. Унинг мураббийлик ишлари аянчли.
Ҳозирча фаолиятимни якунламоқчи эмасман, чунки ҳали юқори савияда ўйнашни истайман. Ҳозир янги клуб ахтряпмиз", - дейди Симоненко.
Эслатиб ўтамиз, Сергей Симоненко январь ойида ўзбек футболи гранди "Бнёдкор" билан шартнома имзолаган эди, март ойидаёқ яна бир украиналик Александр Пишчур билан "қалдирғочлар"га Ўзбекистон суперкубогини олишда ёрдам берди. Бу вақт давомида Украина термасининг собиқ ҳимоячиси тошкентликлар сафида 14та расмий ўин ўтказиб, 1 гол муаллифи бўлди. Ўтказган ўйинларининг ярми Осиё чемпионлар лигасига тўғри келади.