Афсонавий бразилиялик футболчи Пеле Сан-Паулудаги Альберт Эйнштейн номидаги шифохонада даволанмоқда. Хабарларга қараганда, у шифокорлар ҳузурига келганидан 13 кун ўтиб, инфекциянинг симптомларларидан халос бўлган.
NDTV Sports портали берган маълумотда айтилишича, Пеле кундан-кунга соғая бошлаяпти, ундаги инфекция симптомлари энди йўқ. Шундай бўлса-да, футболчи дори-дармон ва антибиотиклар қабул қилишда давом этмоқда. Унинг қачон шифохонадан чиқиши ҳақида маълумот берилмаяпти.
Пеле ноябрь ойининг охирларида бовул йўли инфекцияси билан оғригани сабаб Сан-Паулу шифохонасига ётқизилганди.