"Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жимми Каррагер "МЮ" посбони Давид ДеХеанинг "Ливерпуль"га қарши учрашувдаги (3:0) ўйинидан ҳайратга тушганини маълум қилди.
"Биз дунёнинг энг яхши дарвозабони ҳақида гапирсак, дарров Нойерни эслаймиз. Ўйлашимча, Де Хеага Тибо Куртуа ҳам яқин кела олмайди. Бу дарвозабонлардан сўралса, улар бу каби ўйин кўрсатмагини аниқ. Де Хеанинг ўйини - мен кўрган дарвозабонлар ўйинининг энг яхшиси. У қойилмақом равишда турди, ҳаммасини назорат қилди, қўрқмади", - дейди Каррагер.