Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Таэквондо (WTF). Ўзбекистон чемпионатида янги номлар ҳам кашф этилди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 13-14 декабрь кунлари пойтахтимиздаги Давлат солиқ қўмитаси спорт-соғломлаштириш мажмуасида Таэквондо (WTF) бўйича катталар ўртасида мамлакат чемпионати баҳслари ўтказилди.

Мазкур мусобақада Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятлардан 300 нафарга яқин спортчи даянда ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Иштирокчилар эркаклар ўртасида 54, 58, 63, 68, 74, 80, 87 ва +87 кг вазнда, аёллар эса 46, 49, 53, 57, 62, 67, 73 ва +73 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳслашдилар.

Мусобақада жаҳон ва қитъа чемпионатлари, шунингдек, Осиё ўйинлари ҳамда турли даражадаги нуфузли халқаро турнирлар ғолиб ва совриндорлари иштирок этганлигини назарда тутсак, барча вазн тоифаларида кураш жуда муросасиз кечганлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Чемпионатда совринли ўринларни эгаллаган ҳамда ўз иқтидори билан мутахассислар назарига тушган спортчилар янги мавсумда терма жамоа йиғинларига жалб этилади.

Қизғин кечган мусобақалар якунларига кўра ўз вазнларида Сарвар Шералиев (-54 кг), Тимур Уролов (-58 кг), Абдураҳмон Жумабоев (-63 кг), Владислав Хан (-68 кг), Зухриддин Хонимқулов (-74 кг), Султонбек Чоршанбиев (-80 кг), Қодирали Раҳмонов (-87 кг) ва Мирзанозим Шаропов (+87 кг) эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақаларда Ўзбекистон чемпионлик шарафли номга сазовор бўлдилар.

Хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақалар ҳам муросасизликда эркакларникидан асло қолишмади. Ғоятда кескин кечган беллашувлар якунларига кўра Раъно Бойбўтаева (-46 кг), Дилдора Элиева (-49 кг), Динора Маматибрагимова (-53 кг), Дилобар Сайдуллаева (-57 кг), Шаҳло Ҳакимова (-62 кг), Умида Абдуллаева (-67 кг), Наталья Маметова (+73 кг) барча рақибларидан устун келиб, биринчи ўринни эгаллашди.

Изоҳ: Терма жамоанинг асосий таркибидан ўрин олган айрим таэквондочилар мураббийлар кенгаши қарорига кўра Ўзбекистон чемпионати қайдномасига киритилмади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:12, 15.12.2014.
Ўқилди: 4509 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик