Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Клублар ўртасида ЖЧ. «Реал» финалга чиқди

Баҳо:
+3 | -

"Реал Мадрид" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг дастлабки финалчисига айланди. ЕЧЛнинг амалдаги ғолиблари бугун бўлиб ўтган ярим финал баҳсида КОНКАКАФ минтақасидаги клублар ўртасидаги асосий мусобақа ғолиби — "Крус Асул"га ҳеч қандай имконият қолдиришмади.

Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ Роналду ҳисобни очиши мумкин эди. Унинг жуда яқин масофадан йўллаган зарбасини мексикалик дарвозабон Корона эгаллаб олди. Шунга қарамай, мадридликлар тезкор гол уришнинг уддасидан чиқишди. Серхио Рамос "стандарт"дан етказилган тўпни бош билан дарвозага йўллади. 36-дақиқада Карвахалнинг узатмасини Бенземага голга айлантирди. Орадан 2 дақиқа ўтиб "Реал" дарвозасига белгиланган пенальтини Херардо Торрадо (у "Вестерн Сидней"га пенальтидан 2та гол урганди) голга айлантира олмади. Касильяс зарбани қайтариб, кетма-кет иккинчи ўйинда пенальтини бартараф этди.

Иккинчи бўлимда "Реал" яна иккита гол урди ва ҳар иккала голга Роналду ҳаммуаллифлик қилди. Унинг узатмаларини Бэйл ва Иско голга айлантиришди. "Крус Асул" футболчиси Баррера ва "Реал" ярим ҳимоячиси Хедиранинг зарбалари дарвоза устунларига тегиб қайтганини таъкидлаш лозим.

Шу тариқа, "Реал" ғалабали ўйинлар сериясини 21та ўйинга етказиб қўйди. Анчелотти шогирдларининг финалдаги рақиби "Окленд Сити" ва "Сан-Лоренсо" (Аргентина) жамоалари ўртасидаги ўйинда аниқланади.

Клублар ўртасида ЖЧ, ярим финал
Крус Асул Мексика – Реал Мадрид Испания 0:4 (0:2) - (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: 0:1 – 15 Рамос, 0:2 – 36 Бензема, 0:3 – 50 Бэйл, 0:4 – 72 Иско.
Крус Асул – Корона, Домингес, Родригес, Пинто, Флорес, Бернардельо, Торрадо, Формика, Хименес (Фабиан, 65), Рохас (Валадес, 76), Павоне (Баррера, 65).
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос (Варан, 64), Карвахаль, Пепе, Марсело, Ильярраменди, Иско (Хесе, 76), Бэйл, Кроос (Хедира, 73), Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Рамос (39).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:17, 17.12.2014.
Ўқилди: 8732 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4353]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3949]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2365]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2201]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2064]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1950]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1890]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1515]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1455]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1454]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик