Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Навбаҳор: Машғулотларга истеъдодли ёшлар ҳам жалб қилинмоқда

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга Наманганда ҳозирлик кўраётган жамоамиз бугунга режалаштирилган машғулотларни якунига етказди. Эрталабги машқлар “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ўтказилган бўлса, кечки машғулот “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида ўтказилди. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов терма жамоамиз билан биргаликда БАА йиғинига жўнаб кетганлиги боис машғулотларни Мустафо Байрамов ҳамда Сергей Захарецкийлар олиб боришмоқда. Мураббийлар штабининг яна бир вакили Зоҳид Нурматов эса Тошкентда “А” лицензияси учун бошланган ўқув-курсида таҳсил олаётганлиги боис янги йилдан кейин ўтказиладиган йиғинда сафга қўшилади.

Айни пайтда ўтган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчилардан Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов, Шаҳбоз Эркинов, Тоҳир Шамсиддинов, Бобир Акбаров, Петар Денчев, Юрий Рижко, Руслан Качур ҳамда Элёр Жаҳоновлар машғулотларда иштирок этишмаяпти. Легионерларимизни янги йилдан кейин сафга қўшилишлари кўзда тутилган. Акбаров ва Шамсиддиновлар ижара муддати якунланганлиги боис ўз клубларига қайтишди. Эркинов ва Жаҳоновларни таркибга қўшилишлари ҳақида маълумот бергандик. Ушбу футболчилар мураббийлардан бир неча кунга рухсат олишгани боис йиғинда иштирок этишмаяпти. Саидов ҳамда Ёқубовлар ҳозирча “Нефтчи” сафида шуғулланишмоқда. Лекин, улар билан боғлиқ масалага ҳозирча тўлиқ ойдинлик киритилганича йўқ.

Йиғин бошланган дастлабги кунларда машғулотларга ёшлар таркибида ҳаракат қилган бир қатор ёшларни жалб қилинганлиги ҳақида ёзгандик. Ўтган вақт давомида икки нафар ёш футболчини сафга қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Булар “Навбаҳор” футбол клуби тарбияланувчиси Иброҳим Исмоилов ҳамда биринчи лига вакили “Хотира-79” жамоасидан таклиф этилган Достон Тўхтабаевлардир. Исмоилов ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилса Тўхтабоев дарвозабон саналади. "Уйчи" жамоасидан таклиф этилган ушбу посбон 1996 йилда туғилган. Баланд бўйли дарвозабон якунига етган Ўзбекистон биринчилигининг иккинчи босқичидан ўрин олган аксарият учрашувларда “Хотира-79” дарвозасини қўриқлаганлигини маълумот ўрнида келтириб ўтиш жоиз.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:01, 17.12.2014.
Ўқилди: 3747 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5447]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [4277]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3367]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2608]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2465]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2242]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2099]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2070]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1748]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1659]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик