Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Навбаҳор»ни фақат Ёқубов ва Саидов тарк этишди

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган "Навбаҳор"нинг айрим футболчилари бошқа клубларга ўтиши ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Лекин, уларнинг аксариятини асосга эга эмаслигини ва кетиши кутилган футболчилар билан шартнома муддатлари узайтирилганлиги ҳақида маълумот бергандик.

Ҳозирда ўз юртида бўлиб турган ҳимоячи Юрий Рижкони ҳам бошқа бир жамоа таркибига ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар урчиди. Қолаверса, ҳужумчи Шаҳбоз Эркиновни ҳам “Навбаҳор”га қайтмаслиги айтилаётганди. Аслида эса бу каби миш-мишларда ҳеч қандай асос йўқ. Негаки, ушбу футболчилар янги мавсумда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилишади. Эркинов бугун-эрта сафга қўшилса, Рижко янги йилнинг дастлабки кунларида бошланадиган йиғинда жамоамиз ихтиёрига етиб келади.

Бугунги кунда миллий терма жамоамиз билан биргаликда Дубай йиғинида қатнашаётган бош мураббий Бахтиёр Ашурматов вилоят ҳокими билан учрашувда кўтарилган масалалар, таркибни кучайтириш борасида олиб борилаётган селекция ишлари хусусида қуйидагиларни маълум қилди:

“Режага кўра 15 декабрь куни Наманганга бориб клуб раҳбарлари ва вилоят ҳокими билан учрашдим. Бу учрашувда “Навбаҳор” жамоасини охирги пайтда қийнаётган бир нечта долзарб масалалар ҳақида гаплашдик. Яъни янги автобус ва жамоа аъзоларини истиқомат қилиши, машғулотлар ўтказиш учун майдон масалалари муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими ҳурматли Баҳодир Турсунович муаммоларнинг ечилишида қўлдан келганича ёрдам кўрсатишларини айтиб ўтди. Фурсатдан фойдаланиб, вилоят ҳокимига жамоа номидан олдиндан миннатдорчилик билдираман. Шу билан биргаликда юқоридаги масалалар ечимини топишини кутиб қоламиз. Жамоа биринчи йиғинни бошлади. Ўтган мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган етакчи ўйинчилари жамоада қолишмоқда. Фақат Саидов ва Ёқубов ўз шаҳарлари жамоаларига қайтмоқчи бўлишгани учун улар билан дўстона, бир-биримизга омад тилаган ҳолда хайрлашдик. Рижко янги йилдан кейин жамоага қўшилади. Шунингдек, ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов янги мавсумда ҳам “Навбаҳор”даги фаолиятини давом эттиради. Айни пайтда жамоада селекция ишлари давом этмоқда. Ниятимиз жамоа таркибини кучайтириш ва мухлисларга ёқадиган муносиб жамоа тузиш”.

Манба: www.pfcnavbahor.uz/
Киритилди: 16:04, 18.12.2014.
Ўқилди: 3087 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик